“Хоразм” бош мураббийи: “Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини тушунтирдим”
07 авг 2019 22:52
Новости
“Хоразм” бош мураббийи: “Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини тушунтирдим”
Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимини қийин ўтказдик. Ҳаво иссиқ бўлганлиги туфайли шогирдларим футбол ўйнашда қийналишди. Бугунги ўйинга рақиб жамоани ўйин услубидан келиб чиқиб, алоҳида тайёргарлик кўрган эдик. Бугун шогирдларим бир-бирларига яқин турган холда ўйин ташкил этишди.
Биринчи бўлим иккинчисидан фарқ қилди. Негаки, ҳаво салқинлашди ва ўз-ўзидан майдонда югуриш осонлашди. Иккинчи бўлимда жамоамиз футболчилари майдонга мослашишди. Танаффусда шогирдларимга ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнаётганлигини, астойдил ҳаракат қилиб ютишимиз лозимлигини тушунтирдим. Айни дамда уй ўйингоҳимизда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, мақсадимиз битта – насиб бўлса мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш – дейди Александр Ежов.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Комментарии