Хонда ғаройиб кўрсаткич қайд этди
17 мар 2020 22:57
Новости
Хонда ғаройиб кўрсаткич қайд этди
“Ботафого” ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда клублардаги фаолияти мобайнида 100-голини киритди.
У “Бангу” жамоасига (1:1) қарши беллашувда рақиб дарвозасига гол урди.
A Bola нашрининг хабарига кўра, 33 ёшли японияли футболчи ғаройиб кўрсаткичга эришди. У ер юзидаги олтита қитъанинг деярли барчасида (Антарктидадан ташқари) тўп тепиб, гол уришнинг уддасидан чиққан илк футболчига айланди.
Хонда ўз фаолиятида давомида энг кўп голни ЦСКА таркибида киритган (28). 26 та голни у Нидерландиянинг “ВВВ-Венло” клуби сафида урган. Қолган голлар қуйидаги жамоаларда киритилган: “Нагоя Грампус” (13), “Пачука” (13), “Милан” (11), “Мельбурн Виктори” (8) ва “Ботафого” (1). Япония терма жамоаси сафида у 98 та учрашувда майдонга тушиб, 37 та гол уришнинг уддасидан чиққан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии