RU

Последние новости

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  0 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  2 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  5 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  2 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  22 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  8 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари Новости

Хомяков ва бошқалар. Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов ("Насаф").

"Насаф" бу тур амалдаги чемпион "Пахтакор" меҳмони бўлди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашув давомида қаршиликлар посбони Абдувоҳид Неъматов 5та сейв ижро этди ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Александр Хомяков ("Андижон").

"Андижон" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди. Ўйин давомида "бургутлар" тезкор гол уришди ва кейинроқ рақиб 10 киши бўлиб қолганидан сўнг кетма-кет голлар уриб, йирик ғалабани тантана қилишди - 5:1. "Андижон" ўз тарихида илк бор "Бунёдкор"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, Хомяков 2-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сардор Раҳмонов (ОКМК).

ОКМК мазкур тур Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлди. Учрашувнинг 18-дақиқасида ўнг қанотдан Аҳмадалиев узатган тўпни ҳужумга етиб келган Сардор Раҳмонов боши билан Ўткир Юсупов қўриқлаётган дарвозага ажойиб тарзда йўллади ва ОКМК сафардан 1 очко билан қайтишини таъминлади. Айнан мана шу гол 1-турнинг энг чиройли голи деб топилди.




"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Бектемир Абдуманнонов ("Андижон").

"Бургутлар"нинг "Бунёдкор"ни таслим қилишида Бектемир Абдуманноновнинг ҳиссаси катта бўлди. "Металлург"га керак бўлмай қолган футболчи "қалдирғочлар"га қарши учрашувнинг 7-дақиқасида қарши ҳужумга ўтиб, бир рақибни алдаб тўпни шеригига узатди ва Згурский ҳисобни очди. Тайм сўнггида унинг икки марта бурчакдан узатган тўплари гол билан тугади. Умуман ўйин давомида ҳам жуда фаол бўлган Абдуманнонов Суперлига 2-турининг энг яхши футболчиси деб топилди.



Рейтинг:    

Комментарии

   
12 мар 16:43:14
Д.11.02.
АНДИЖОН БУНЁДКОР ЎЙИНИНИ БОБУР АРЕНАДАН КУЗАТДИМ, МЕНГА ХАМ БЕКТЕМИРНИ ЎЙИНИ ЁҚДИ.АДАШМАСАМ УЧРАШУВНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИСИ ХАМ БЎЛДИ, КЎЗ ТЕГМАСИН.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика