Холанд ёзда “Ман Сити”ни тарк этади. Унинг навбатдаги жамоаси маълум
10 янв 2024 07:38
Новости
Холанд ёзда “Ман Сити”ни тарк этади. Унинг навбатдаги жамоаси маълум
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд ёзда Англияни тарк этади.
Бу ҳақида Франсуа Галлардо маълум қилди. 23 ёшли ҳужумчи ёзда Каталониянинг “Барселона” клубига кўчиб ўтади. Хабарда маълум қилинишича, Холанд ва “Барселона” аллақачон шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган. Испан жамоаси Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси учун “Ман Сити”га 100 миллион евро тўлаб беради.
Эслатиб ўтамиз, Холанд 2022 йилда “Боруссия Д”дан Манчестерга кўчиб келганди. Ҳужумчи жорий мавсум АПЛ баҳсларида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Комментарии