Холанд МЮга қарши ўйинда хет-трик қайд этган Фоденга "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" совринини топширди
02 окт 2022 23:49
Новости
Холанд МЮга қарши ўйинда хет-трик қайд этган Фоденга "Учрашувнинг энг яхши футболчиси" совринини топширди
Эрлинг Холанд "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда хет-трик қайд этган Фил Фоденга "Энг яхши ўйинчи" мукофотини топширди.
"Манчестер Сити" якшанба куни "Этиҳад"да "Юнайтед" дарвозасига олтита гол урди (6:3). Холанд ва Фоден учрашувда хет-трик қайд этди.
Ўйиндан сўнг Sky Sports журналисти уларга махсус совринни узатди. Холанд эса ушбу мукофотни жамоадоши тақдим этди. Фоден "Биз уни ярмидан бўлиб оламиз", дея ҳазиллашди.
Комментарии