Холанд "Ман. Сити" ҳақида: "Бутун Европа бизни мағлуб этиш ниятида"
09 сен 2023 19:24
Новости
Холанд "Ман. Сити" ҳақида: "Бутун Европа бизни мағлуб этиш ниятида"
- Ўтган мавсум 56та гол урдингиз ва "Манчестер Сити" билан барча совринларни қўлга киритдингиз. Янги мавсумда аввалгисидан яхшироқ ҳаракат қилишингиз учун обьектик сабаблар борми?
- Тўғри, яхшироқ натижа қайд этиш қийин бўлади. Биз тарихий треблга эришдик, ҳамма янада яхшироқ ўйншимизни кутмоқда, аммо бизни мағлуб этишни хоҳлаётганлар кўпроқ.
Ўтган мавсумнинг ўзидаёқ АПЛнинг барча жамоаси бизни таслим қилишни хоҳлаган, аммо бу мавсум вазифамиз янада қийинлашади, чунки бутун Европа бизни мағлуб этмоқчи.
Аммо менга ҳар кунлик меҳнат мотивация бермоқда, у орқали ўтган мавсумдаги натижани такрорлаш ёки яхшилаш нияти ортиб боряпти. Ҳа, тўғрисини айтсам, биринчи йилдаёқ АПЛда голлар бўйича рекордни янгилайман деб ўйламагандим. Аммо жамоанинг даражасини ҳисобга олсак, мавсум ўртасида бунинг имкони борлигини тушундим. Менга бундай шароитлар яратиб берган жамоадошларимга раҳмат айтаман" - дейди форвард.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии