RU

Последние новости

07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  8 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2

“Хоким Кубоги-2016”. "Андижон" ёшлари “Нефтчи”га мағлуб бўлди. Эртага Андижонда “Норин” билан ўйин бор Новости

“Хоким Кубоги-2016”. "Андижон" ёшлари “Нефтчи”га мағлуб бўлди. Эртага Андижонда “Норин” билан ўйин бор

Фарғонада кечаётган “Ҳоким Кубоги-2016” турнирининг бугун 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

“А” гуруҳидан ўрин олган “Андижон” сафарда “Нефтчи-1” жамоаси билан куч синашди. Айтиш лозимки, “бургутлар”нинг асосий таркиб аъзолари бугунги кунда пойтахтда йиғин ўтказаётгани боис Фарғонадаги турнирга ёшлар жамоамиз ташриф буюрмоқда. Қаҳрамон Абдуқодиров бошқарувидаги “Андижон” ёшлар жамоаси қаршисида бугун жиддий рақиб гавдаланди. Табиийки ҳисоб ҳам шунга яраша кўриниш олди. 

Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Нефтчи”нинг асосий таркибига қарши кечган учрашувда ёшларимиз 2:0 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, “А” гуруҳида “Андижон” жамоаси шу кунгача 7 очко тўплади.

Эртага ёшлар жамоамиз “Норин” билан ўйнайди. Учрашув Андижон шаҳридаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган сунъий майдонда 11:00да бошланади. Ишқибозларимизни таклиф этамиз.  

“А” гуруҳи 4-тур

“Андижон” – “Нефтчи-1” - 0:2

Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.

Гол: Бахтиёр Ёқубов, 1:0. Мурод Бобожонов, 2:0.

“Нефтчи-1”: Ўткир Юсупов, Шукур Пўлатов, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Саматов, Дилёр Ирматов,  Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев,  Мухсин Убайдуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Мансур Саидов, Мурод Бобожонов.

Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Илхом Бойдедаев, Сардор Қулматов, Достон Турсунов, Сардор Эминов, Умид Қодиров, Отабек Исроилов, Жамшид Хошимов,  Ислом Тошпўлатов.

“Андижон”: Баракатилло Исроилов, Мадамин Маҳмудов, Аҳрор Ўктамов, Дилмурод Маҳмудов, Бобур Ўришев, Бахтиёр Қосимов, Шохсултон  Парпиев, Рўзивой Абдуғаффоров, Шохжаҳон Ҳасанов, Аброр Комилов, Хондамир Юлдашев.

Захирадан тушганлар: Аваз Шаробиддинов, Баҳром Қосимов, Сардор Солижонов.


"Андижон" ФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика