RU

Последние новости

22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  0 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  3 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  10 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  4 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  16 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  18 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7

Хўжайлида футзал бўйича турнир бўлиб ўтди Новости

Хўжайлида футзал бўйича турнир бўлиб ўтди

Хўжайли туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг спорт залида “Футбол” бўлимининг гуруҳларидаги 2003 ва 2004 йилларда туғилган болалар ўртасида футзал бўйича “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган турнир ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёш футзалчиларни аниқлаш ва уларни Хўжайли тумани терма жамоасига таклиф этиш эди.

Мусобақа якунларига кўра 2003 йилда туғилган ёш ўсмирлар ўртасида 66-сонли мактаб филиалининг “Реал-Комбинат” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

- Бу жамоа футболчилари яқин орада “Орол”нинг асосий таркибидан жой олишади. Уларда тезлик ва техника бор. Фақат ўз устиларида ишлашдан тўхтамасликлари керак. Балки келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ҳам тўп суриб кетишар. Бу ўзларига ҳам боғлиқ”, - дейди “Реал-Комбинат” жамоаси устози А.Қадиров.

2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида эса ғолиблик 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалининг “Хожа-эли” жамоасига насиб этди. Жамоа устози Ж.Нуржановнинг сўзларига кўра, мусобақада иштирок этган ўсмирлар орасида иқтидорлилари жуда ҳам кўп ва яқин келажакда қорақалпоқ футболи анча олдинга қадам ташлайди.

Мусобақа якунига ташкилотчилар ғолиб ва совриндорларни диплом, медал ва совғалар билан тақдирлашди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика