RU

Последние новости

15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  0 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  2 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  2 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди Новости

Хитойнинг Мессини сотиб олиш сири ошкор бўлди

Ёзда номи ошкор қилинмаган Хитой клуби "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини сотиб олмоқчи эди.

Аргентиналик форвард Европани тарк этиб, Осиё клуби футболчисига айланганида йилига кафолатланган 100 млн. евро оларди.

Бироқ Месси таклифни рад этди ва "Барселона" билан шартномани 2021 йилгача узайтирди. Маълумотларга кўра, номи ошкор қилинмаган клуб "Хэбей Чайна Форчун" экан.

Таклиф рад этилганига қарамасдан Хитой клуби таслим бўлмоқчи эмас ва улар аргентиналик билан шартнома тузиш учун пулдан бошқа йўлларни ҳам ишга солишмоқчи. Бу мақсад йўлида "Хэбей Чайна Форчун" Хавьер Маскерано ва Эсекьель Лавессиларни сотиб олди.

Бу икки футболчи Мессининг яқин дўстлари ҳисобьланишади. Хитойликлар келажакда Маскерано ва Лавессидан "Барселона" футболчисини жамоага олиб келиш учун фойдаланишмоқчи.

Хитой клубидагиларнинг фикрича, Мессини жамоага олиб келиш учун пулдан кўпроқ нарса керак ва улар, форвард Хитойда ўзини уйидек ҳис қилиши учун барча ишни амалга оширишмоқчи.

Мессининг янги шартномасидаги товон пули 700 млн. евро, бироқ хитойликлар бундан қўрқишмаяпти. "Хэбей Чайна Форчун" аргентиналик билан шартнома имзолаб, дунё футбол харитасига ўз номини ёздириб қўймоқчи.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика