RU

Последние новости

00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  39 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1

Хитойда қайноқ трансферлар мавсуми Новости

Хитойда қайноқ трансферлар мавсуми

Хитойда ёзги трансферлар ойнаси 2 июнь-15 июль оралиғида очиқ бўлади.

Энг қизиғи, бу даврда чемпионат ўйинлари ҳам давом этаверади. Сир эмас, охирги вақтларда Хитой футболи мега-трансферлар билан эътиборга тушди. Бугун ракурсни айнан Чин юртига бурамиз ва у ерда шу пайтгача расмийлаштирилган айрим диққатга молик трансферларни кўриб чиқамиз. Боиси, Ўзбекистон терма жамоаси асосий ҳужумчиларидан бири Игорь Сергеев ҳам фаолиятини тобора юксалиб бораётган Хитой супер-лигасида давом эттирадиган бўлди. Қолаверса, хитойликлар ЖЧ-2018 саралашининг ҳал қилувчи босқичида бизнинг миллий жамоа билан битта гуруҳда кураш олиб боришади.

Халк. «Зенит» - «Шанхай Теллэйс»

Жорий мавсум Осиё футболидаги энг қимматбаҳо трансферни айнан Хитой клуби амалга оширди. Шанхайликлар «Зенит»дан бразилиялик ҳужумчи Халкни 55,8 миллион евро (айрим манбаларда келтирилишича, 58 млн.) эвазига сотиб олишди. Ваҳоланки, бу футболчи сўнгги 12 ой давомида «Гуанжоу Эвергранд» эътиборида турганди. Дейлик, Хитойнинг амалдаги чемпиони уни  нақ 15 млн. еврога тенг йиллик маош билан рағбатлантиришни ўйлаётганди. Бироқ «Шанхай Теллэйс» бу суммани янада ошириш йўли билан бразилиялик ҳужумчини ўз томонига оғдирди. Хуллас, Халк Шанхайда йилига 16,6 миллион (баъзи манбалар маълумотига кўра, 20 млн.) ёхуд ҳафтасига 320 минг евро эвазига ўйнайди. Шанхайликлар уни бошқа клуб сафига ўтиши кутилаётган Асамоа Гьян ўрнига чақиришди. Жамоа бразилияликка 8-рақамни топширди. Айтганча, Халк олдин ҳам Осиёда ўйнаб кўрган. Яъни 2005-2008 йилларда Японияда фаолият юритган. Хусусан, 2007 йилги мавсумда  J-лига - 2да тўпурарликка эришганди.



Игорь Сергеев. «Пахтакор» - «Пекин Гуоан»

Ҳа, Ўзбекистон терма жамоасининг ишонган ҳужумчиси Игорь Сергеев кейинги ярим мавсумни юлдузларга бой Хитой лигасида ўтказади. «Пекин Гуоан» клуби «Пахтакор»­нинг 23 ёшли голеадорини ўз сафига қўшиб олди. Игорь 5 июль куни Хитой жамоасида тиббий кўрикдан ўтди. Трансфернинг молиявий жиҳатлари ошкор этилмади ҳали. Тўғри, кўплаб интернет нашрларида ёзилишича, бу трансфер ижара шаклига эга. Хуллас, Сергеев 6 ойлик ижара асосида пекинликлар шарафини ҳимоя қилади. Тахмин қилиш мумкинки, ҳужумчимиз шу вақт ичида ўзини яхши томондан кўрсата олса, келишув муддати узайтирилиши мумкин. Худди Одил Аҳмедовнинг «Анжи»га ўтгани каби. Маълумот учун келтириш жоиз, ўзбекистонлик яна бир футболчи - ҳимоячи, «Пахтакор» тарбияланувчиси Егор Кримец ҳам айни пайт «Пекин Гуоан» аъзоси ҳисобланади. Бундан маълум муддат олдин Сергеевнинг Хитой жамоасида тиббий кўрикдан ўтаётгани акс эттирилган суратлари интернет тармоғида пайдо бўлганди. Эътиборлиси, «Гуоан» ҳужум чизиғида туркиялик Бурак Йилмаз тўп суради. Шундай экан, Сергеевнинг асосий таркибга кириш йўлида жиддий кураш олиб боришига тўғри келади. Ҳа, жамоа мураббийи икки ҳужумчидан тандем сифатида фойдаланиши ҳам мумкин. Лекин бунга ҳам муносибликни исботлаш талаб этилади.

Айтганча, Игорь Сергеев жорий мавсум ОЧЛда 5та гол уриб, тўпурарлар баҳсида Карлос Адриано («Сеул»)дан сўнг 2-ўринни банд этиб турибди. 1993 йилнинг 30 апрелида туғилган бу ҳужумчи «Пахтакор» сафида жами 97та ўйинда иштирок этиб, 51та гол урган.

Алессандро Диаманти. «Аталанта» - «Гуанжоу Эвергранд»

1983 йилнинг 2 майида туғилган бу футболчи 2014 йили 6,9 млн. евро эвазига «Гуанжоу Эвергранд» клубига ўтди ва жами  24та ўйинда майдонга тушди. ОЧЛда муваффақият қозониш мақсадида харид қилинган италь-ян йигити клуб сафида атиги 4та гол урди. Шундан сўнг «Фиорентина», «Уотфорд» ва «Аталанта» клубларига ижара келишуви асосида юборилди. Лекин яқинда навбатдаги шартнома муддатини якунлаб, яна Хитойга қайтди.

Хитой футболида жорий ёз амалга оширилган харидлар


«Шанхай Теллэйс» - Халк (Бразилия, «Зенит»)

«Пекин Гуоан» - Игорь Сергеев (Ўзбекистон, «Пахтакор»)

«Чанчун Ятай» - Мислав Орсич (Хорватия, «Чуннам Драгонс»)

«Гуанжоу Эвергранд» - Алессандро Диаманти (Италия, «Аталанта»)

«Гуанжоу R&F» - Эран Захави (Исроил, «Маккаби» Т-А.), Мигель Эрреро (Испания, «Овьедо»), Аарон Самуэль Оланаре (Нигерия, ЦСКА Мос.), Жереми Бокила (Конго ДР, «Эскишеҳирспор»)

«Хенан Жианье» - Мирал Самаржич (Словения, «Риека»)

«Лиаонинг» - Дарио Видошич (Австралия, «Вестерн Сидней Уондерерс»)

«Шанхай Гринланд Шенхуа» - Стоппила Сунзу (Замбия, «Лилль»)

«Шижиажуанг Эвер Брайт» - Жан Филипп Менди (Франция, «Марибор»), Матеус (Бразилия, «Днепр»)

«Тянжин Теда» - Уилмар Жордан (Колумбия, «Эмирейтс»)

Биласизми?

Шу пайтгача Хитой супер-лигасида ОФКга аъзо 10та мамлакат - Австралия, Ироқ, Эрон, Япония, КХДР, Жанубий Корея, Ливан, Филиппин, Сурия ва Ўзбекистон вакиллари тўп суришган. Таққослаш учун келтирсак, Африканинг 23та, Европанинг 34та, Шимолий ва Марказий Американинг 7та, Жанубий Американинг 10та мамлакатидан легионер жалб этилган.

Легионерлар масаласи Қандай ҳал Қилинади?

Осиёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгани сингари Хитойда ҳам ички турнир регламентига ўзгартириш киритилди. Энди жамоалар баҳслар давомида легионерлар масаласида «3+1» қоидасига амал қилишлари шарт. Тушунарлики, бунда битта ўрин ОФКга аъзо мамлакатлар вакилларига алоҳида ажратилган. Лекин Хитой лигасида Макао, Гонконг ва Хитой Тайпейидан келган футболчилар легионер ҳисобланмайдилар. Чунончи, Хитой бу давлатларни ўзининг бир бўлаги, деб ҳисоблаб келган. Умуман, Чин юртида фаолият олиб бораётган ОФК вакиллари асосан Австралия, Ж.Корея ва Ўзбекистон фуқароларидир.

Афтидан, чемпионатдаги жамоаларнинг ярми легионерлар лимити бўйича талабга амал қилишда муаммоларга йўлиққан кўринади. Дейлик, «Шижиажуанг Эвер Брайт» легионерлари - Марио Рондон ва Жэйкоб Муленга ҳали ўзларига янги клуб топишганича йўқ. Зеро, клуб ўртадаги шартнома муддати якунланмагунча уларни ўз таркибида ушлаб туришга мажбур. Бу ҳолатда битта йўл бор - легионерларни ўринбосарлар таркибига ўтказиш. Аммо катта маош олувчи футболчиларнинг иккинчи жамоада ўйнашлари молиявий томондан оғриқли-да...

 


Хитой супер-лигасида тўп сурган вакилларимиз

Александр Клецков (2009, 2010)
Алексей Николаев (2009)
Садриддин Абдуллаев (2009)
Зайниддин Тожиев (2009) Фарҳод Тожиев (2010)
Асқар Жадигеров (2010)
Ислом Иномов (2010)
Анзур Исмоилов (2011-..., «Чанчун Ятай»)
Элдор Магдеев (2011)
Мурод Холмуҳаммедов (2011)
Камолиддин Тожиев (2011-2013)
Азиз Ибрагимов (2011-2012)
Егор Кримец (2013, 2015-..., «Пекин Гуоан»)
Шавкат Муллажонов (2013)
Шерзод Каримов (2013)
Артём Филипосян (2014)
Демак, Игорь Сергеев Чин юртига йўл олган 17-футболчимиздир.

ШУНИНГДЕК...

БАА ПРО-ЛИГАСИ.
Амирликларда ҳам катта трансферлар кўп кузатилиши кўпчиликка маълум. Мисол учун,«Локомотив» (Тошкент)нинг Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финалидаги рақиби - «Ал-Айн» яқинда ўз таркибини бразилиялик легионер ҳисобига кучайтирди. Аниқроқ айтсак, клуб «Кашима Антлерс» (Япония)дан 22 ёшли ярим ҳимоячи Лукас Фернандес Кайони сотиб олди. Шартнома 3 йилга мўлжалланган. Кайо Япония клуби сафида 3 мавсум давомида 23та голга муаллифлик қилган. У бунинг учун «Кашима»нинг 78та ўйинида майдонга тушди. «Ал-Айн» шунингдек, «Бани Яс» клуби ярим ҳимоячиси, 27 ёшли Aмир Абдулраҳмон билан ҳам айнан 3 йиллик шартномани расмийлаштирди. Бу футболчи БАА футболидаги «олтин авлод» вакилларидан бири ҳисобланади. «Бани Яс» сафида 2009|2010 йиллар мавсумидан буён ўйнаб келган Амир Абдулраҳмон асосан рақиблар ҳужумларини тўхтатиш билан шуғулланган бўлсада, ўз номига 8та гол ҳам ёзиб қўйди. Ушбу ўйинчилар жамоадан кетаётган «Аякс» ва «Ливерпуль» жамоалари собиқ аъзоси Райан Бабель ва бразилиялик Фелипе Бастос ўрнини эгаллашади.

ФИКРАТ тайёрлади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика