Хитойда фожиа: 18 ёшли футболчи бошидан жароҳат олиб вафот этди
21 мар 13:22
Новости
Хитойда фожиа: 18 ёшли футболчи бошидан жароҳат олиб вафот этди
"Бейжинг Гоан" ёшлар жамоаси ҳимоячиси Го Цзясюань ўртоқлик учрашувида бошидан қаттиқ жароҳат олиши оқибатида оламдан ўтди.
Бахтсиз ҳодиса 6 февраль куни Испаниядаги ўйин вақтида содир бўлган. 18 ёшли футболчи комага тушиб қолган ва кейинчалик шифокорлар мия ўлими ташхисини қўйишган. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, футболчини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Цзясюань 20 март куни 19 ёшини нишонлаши керак эди, бироқ у бир кун олдин, 19 март куни ҳаётдан кўз юмди.
Умидли хитойлик ҳимоячи аввалроқ "Бавария"нинг халқаро дастурида иштирок этган ва 2023 йилда ушбу лойиҳа доирасида немис клуби шарафини ҳимоя қилганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии