RU

Последние новости

23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:28Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  3 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  6 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  72 21:05"Ал Қодисия" МЮ қизиқаётган ҳужумчига 15 млн евро таклиф қилди  0 20:39Эшитдик-да! "Арал"га учралган мағлубиятдан сўнг "Локомотив" мураббийлар штаби жамоани тарк этди  11 20:08Про лига. "Арал" тур марказий ўйинида "Локомотив"дан устун келди  3 19:42"2+1" қайд этган ҳужумчи, тур голини урган ёш хавбек, жамоасини муқаррар голлардан қутқарган дарвозабон — Суперлигада 13-турнинг энг яхшилари  0 19:2538 ёшга тўлган Лионель Месси ҳақида 38 та қизиқарли маълумот  9 19:07Норчаев, Холматов, Абдухолиқов ва бошқалар ... Суперлига 13-тур рамзий терма жамоаси  1 19:04Абрамов мантиқан ҳеч нарса йўқотмади, Зейтуллаев учун керакли ғалаба эди — Абдулазиз Искандаров таҳлили  2

Хитой Суперлигасини кузатиб бориш учун 11 сабаб Новости

Хитой Суперлигасини кузатиб бориш учун 11 сабаб

Январь ойидаги трансфер бозори вақтида Хитой Суперлигаси клублари бутун дунёни ўзига қарата олишгани бор гап.

Тим Кэйхилл "Шанхай Шэнхуа" ҳужумчиси
Австралиялик тажрибали ҳужумчи ўтган йил Австралияда ўтган Осиё кубогидан сўнг Хитой Суперлигасига кўчиб ўтганди. 2015 йилги мавсумда у клуб сафида 28та ўйинда майдонга тушиб 11та гол урди.



Демба Ба "Шанхай Шэнхуа" ҳужумчиси
Дастлаб "Хоффенхайм" кейинроқ Англиянинг "Вест Хэм", "Ньюкасл" ва "Челси" клубларида ўйнаб танилган сенегаллик ҳужумчи Хитойга келишдан олдин бир йил "Бешиктош"да тўп тепди. Ба 2015 йил ёзида "Шанхай Шэнхуа" клубига кўчиб ўтган.



Свен Горан Эрикссон "Шанхай SIPG" бош мураббийи
Англия терма жамоасидаги фаолияти орқали мухлисларга танилган мураббий 2013 йилдан буён Хитойда ишлаб келмоқда. Дастлаб "Гуанчжоу РФ" клубида бир мавсум ишлаган Эрикссон 2014 йил ноябрь ойидан буён "Шанхай SIPG" бош мураббийи бўлиб фаолият олиб бормоқда.  



Асамоа Гьян "Шанхай SIPG" ҳужумчиси
Гана терма жамоаси ҳужумчиси Асамоа Гьян 2011 йилдан буён осиё қитъасида тўп тепиб келмоқда. Дастлаб БААнинг "Ал Айн" клубида ўйнаган Гьян 2015 йил июль ойида Хитойга кўчиб ўтган ва "Шанхай SIPG" билан шартнома тузганди. Ҳозирча ушбу жамоа сафида 10та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урди.



Паулиньо "Гуанчжоу Эвергранд" ярим ҳимоячиси
Бразилиялик ярим ҳимоячи мухлисларга "Тоттенхэм"даги фаолияти орқали яхши таниш. 2013 йил Лондон клубида ўйнаган футболчи 2015 йил ёзида "Гуанчжоу Эвергранд"га кўчиб ўтди. Ярим йил ичида бу клуб сафида Хитой чемпиони ва ОЧЛ ғолибига айланди.



Альберто Заккерони "Бейжинг Гоан" бош мураббийи
Италиялик тажрибали мураббий 1983 йилдан буён турли жамоаларда ишлаб келмоқда. "Милан" билан бирга Италия чемпиони, Япония билан 2011 йил Осиё чемпиони бўлган Заккерони 2016 йилнинг 19 январь санасида "Бейжинг Гоан" клубига бош мураббий этиб тайинланди.



Луиз Фелипе Сколари "Гуанчжоу Эвергранд" бош мураббийи
"Бунёдкор"нинг собиқ устози дунёнинг энг машҳур мураббийларидан бири ҳисобланади. "Катта Фил" 2002 йил Бразилия терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпиони бўлганини, 2009 йил "Бунёдкор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлганини кўпчилик унутмаган бўлса керак. 2014 йил ўз мамлакатида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати Германиядан учралган йирик ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг терма жамоани тарк этиши аниқ эди. Ўша мундиалдан сўнг бир йил давомида "Гремио"да ишлаган Сколари 2015 йил июнь ойида Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий бу клуб билан бирга Хитойда ва Осиёда чемпион бўлди.  



Фредди Гуарин "Шанхай Шэнхуа" ярим ҳимоячиси
Футбол мухлисларига "Порту" клубидаги фаолияти орқали таниш бўлган Фредди Гуарин яқиндагина Хитойга кўчиб ўтди. "Порту" билан Португалиядаги барча совринларни ва 2011 йил Европа лигасини ютган колумбиялик футболчи 4 йил давомида Италиянинг "Интер" клуби сафида ўйнади. Бундан бир неча кун олдин "Шанхай Шэнхуа" Гуаринни 11 миллион евро эвазига сотиб олишга қарор қилди.



Жервиньо "Хебеи Чайна Фортуна" ҳужумчиси
Кот ДИвуар терма жамоаси ҳужумчиси барчага "Арсенал"даги ўйинларидан кейин танилган. Антиқа соч турмагига эга бўлган Жервиньо охирги уч йилни Римнинг "Рома" клубида ўтказди. "Хебеи Чайна Фортуна" клуби африкалик футболчи учун Италия клубига 18 миллион евро тўлаб қўйди.



Рамирес "Жиангсу Сунинг" ярим ҳимоячиси
Португалиянинг "Бенфика" клубида Европадаги фаолиятини бошлаган Рамирес 6 йил давомида Лондоннинг "Челси" клубида ўйнади. "Аристократлар" сафида Англия чемпиони, Англия кубоги, Англия лига кубоги, УЕФА Чемпионлар лигаси ва УЕФА Европа лигасида зафар қучган ярим ҳимоячи фаолиятини Хитой Суперлигасида давом эттиришга қарор қилди. Бразилия терма жамоаси аъзоси "Жиангсу Сунинг" клубига 25 миллион фунт стерлинг эвазига кўчиб ўтди.


 
Бонус:  
Егор Кримец ва Анзур Исмоилов.
2016 йилда ўзбекистонлик икки нафар футболчи Хитой Суперлигасида ўйнайди. Исмоилов 5 йилдан буён "Чанчун Ятаи" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Кримец эса яқинда иккинчи бор "Бейжинг Гоан" клубига ижарага берилди. 




Демак 2016 йилги Хитой Суперлигасига бўлган эътибор янада юқори бўлиши табиий. Сайтимиз орқали ушбу чемпионат ўйинларини кузатиб боринг.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика