Хитой ҳукумати Аргентина терма жамоасининг ўртоқлик учрашувлари бўйича расмий баёнот берди
10 фев 2024 11:02
Новости
Хитой ҳукумати Аргентина терма жамоасининг ўртоқлик учрашувлари бўйича расмий баёнот берди
Аргентина терма жамоасининг март ойида Хитойда бўлиб ўтиши керак бўлган ўртоқлик учрашувлари бекор қилинди.
Бу ҳақида Ханчоу спорт қўмитаси расмий баёнот берди.
“Маълум сабабларга кўра, ваколатли органлар Аргентина терма жамоаси иштирокида ўйин ўтказиш учун шароит йўқ деган хулосага келишди. Шу сабабли март ойидаги ўртоқлик учрашувларини Хитойда ўтказмаслик бўйича қарор қабул қилинди”, — дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мессининг Гонконг юлдузлар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушмагани сабабли Аргентинанинг Нигерия ва Кот-дʼИвуарга қарши март ойида бўлиши лозим бўлган учрашувларни бекор қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии