Хиддинк: "Челси" ғалаба қозонишни бошлаши керак"
31 дек 2015 12:54
Новости
Хиддинк: "Челси" ғалаба қозонишни бошлаши керак"
"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинкнинг сўзларига кўра, унинг жамоаси сўнгги учрашувлардаги натижалардан хурсанд эмас.
"Кўклар" сўнгги икки баҳсда "Уотфорд" ва "Манчестер Юнайтед" билан дуранг қайд этди.
"Биз очко ишлай бошладик. Кетма-кет учинчи баҳсда мағлуб бўлганимиз йўқ, аммо бу етарли эмас. Биз ғалаба қозонишни бошлашимиз керак. Топ-клублар ҳам очко йўқотади. Ҳозир вазият жуда оғир ва навбатдаги рақибимиз Чемпионлар лигаси ҳудудига яқин жойда. Шу сабабли кейинги баҳсларда ғалаба қозониш қийин, лекин бор кучимизни ишга соламиз.
"Кристал Пэлас" яхши ўйнаяпти. Алан Пардью бу клубда ажойиб иш олиб боряпти. Статистикага қарайдиган бўлсак, жамоа 19 учрашувда 23та гол урганини ва 16та гол ўтказганини кўриш мумкин. Улар яхши ташкиллашган жамоа" - дейди Хиддинк.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии