Хедира эркин агент мақомида "Арсенал"га ўтиши мумкин
22 ноя 2020 13:38
Новости
Хедира эркин агент мақомида "Арсенал"га ўтиши мумкин
Германиялик футболчи "Ювентус"дан кетишни қаттиқ хоҳламоқда.
"Кекса синьора" хавбеки Сами Хедира клубдан кетишга яқин.
Германиялик ярим ҳимоячи шу ҳафтадаёқ "Ювентус" билан шартномасини бекор қилади. 33 ёшли ўйинчи фаолиятини давом эттириш учун клуб танлади.
Сами Хедира яқин ҳафталарда Лондоннинг "Арсенал" клуби билан шартнома имзолайди.
Комментарии