RU

Последние новости

20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  4 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  5 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  15 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  3 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  139

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди Новости

Хебай собиқ жамоасига қарши ўйин ҳамда кам гол ураётганининг сабаби ҳақида гапирди

Суперкубок финалидан сўнг "Насаф" ҳужумчиси Рубин Хебай учрашув ҳақида фикр билдирди.

- Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз.

- Менимча, жуда оғир ўйин бўлди. Об-ҳаво ёмғирли, майдон эса футбол ўйнаш учун жуда ноқулай эди. Бироқ биз ўйинни бошқаришга ҳаракат қилдик ва охир-оқибат жамоалар ўртасидаги кичик фарқ ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

- Собиқ жамоангиз ва уларнинг мухлисларига қарши ўйнаш қўшимча босим юкламадими?

- Йўқ, биз профессионал футболчилармиз. "Андижон"да ўйнаган пайтимда бир йил давомида мени қўллаб-қувватлаган мухлислардан миннатдорман. Улар мени яхши кўришарди, мен ҳам уларни ҳурмат қиламан. Футболчининг жамоасини ўзгартириши табиий ҳол. Шу боис, қайси жамоада ўйнашимиздан қатъи назар, майдонда қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз.

- "Андижон" клубидаги голларингиз орқали мухлислар меҳрини қозонгансиз. Аммо "Насаф"да ўйинлар ва голларингиз сони кўп эмас. Бунга сабаб нима?

- Дастлаб жароҳат туфайли бир ярим ой таркибдан четда қолдим. Ҳозир ўз ҳолатимга қайтдим, гол уришни бошладим. Ўйлайманки, бундан кейин ҳам гол уришда давом этаман ҳамда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўламан.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика