RU

Последние новости

15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  1 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  2 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  4 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди" Новости

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди"

АГМК клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хайрулла Каримов АГМК - "Машъал" учрашуви ҳақида фикр билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Учрашув қизиқарли руҳда ўтди, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Агар барча имкониятлардан фойдаланилганда, бундан-да йирикроқ ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Тўртинчи голни урганимизда, ўйин мутлақо бошқача кечарди. Шунга қарамасдан, бундан буёғига барча ўйин қийин бўлади, "Машъал"га ҳам очко зарур бўлгани учун қўлдан келганича ҳаракат қилди. Умуман олганда, жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди.

- Жамоа бугун учта гол урган бўлса ҳам ҳимоядаги хатолар бартараф қилинмаяпти. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Бу – футбол, унда хатолар бўлади. Агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам бўлмайди. Лекин ҳар бир ўйинни кузатиб, машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Нафақат ҳимоя, балки ҳужумчилар ҳам мавжуд имкониятлардан фойдалана олганда, ўйин мутлақо бошқача бўларди. Хатолар барибир кўриб чиқилади.

- ПФЛ бу йилдан қишки трансфер ойнасидаги трансферлар лимитини ўнтага туширди. Бироқ адашмасам, 8 декабргача исталган футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Ҳар доим жамоани кучайтиришга уринишлар бўлади, буни бош мураббий ҳал қилади. Бошқалар қатори бизнинг жамоада ҳам бунинг устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

- Элвин Фортес икки ўйиндан бери қайдномага киритилмаган. У билан боғлиқ бирор муаммо борми? Дилшод Жўраев ҳам майдонга тушмади...

- Фортесга оилавий муаммоларига кўра уйига кетишига рухсат берилди. У ҳозирча клубдан кетгани йўқ. Дилшод Жўраев эса шамоллаш сабабли бугунги баҳсда қатнашолмади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика