RU

Последние новости

01:45"Манчестер Юнайтед" "Бавария" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 01:13Роналду Фьюри ва Усик жанг қиладиган Ар Риёддаги аренага келди  6 00:44"Барселона" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  6 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  5 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  14 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  1 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  82 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  18 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  4

Хайрулла Холиқовнинг устозлардан иборат рамзий терма жамоаси Новости

Хайрулла Холиқовнинг устозлардан иборат рамзий терма жамоаси

Бугун 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни.

Аввало юртимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман. Бугун менга таълим берган устозларимни футболга хос равишда, яъни рамзий жамоа тузган ҳолда ёдга олиб табриклашни лозим топдим. 

Бунда мактабга энди биринчи синфга қадам қўйганимдан бошлаб то ҳозиргача менга йўл-йўриқ кўрсатган ҳамда кўрсатиб келаётган 11 нафар устозни саралаб олдим. Албатта, устозлар кўп ва уларнинг ҳар бирига ҳурматим баланд. Шу боис 11 кишини алоҳида ажратиб олиш анча қийин бўлди. Қуйида 4-4-2 схемаси бўйича рамзий жамоадан ўрин олганларга бирма-бир тўхталмоқчиман. 


Самадов Сами (биринчи ўқитувчим)

Мактабга биринчи қадамни қўйган пайтим биринчи ўқитувчим Самадов Сами бўлган. Бундан бир неча йил олдин вафот этдилар, жойлари жаннатда бўлсин. Сами муаллим бизга жуда яхши дарс ўтганлар, бу инсонни ҳеч қачон унутмайман. 


Муҳаммадиев Зайни (синф раҳбари)

Кейинчалик Муҳаммадиев Зайни домла бизга синф раҳбарлик қилдилар. У киши оғир-вазмин ва ўта зукколиги билан ёдимда қолган. Муҳаммадиев мактабда ўқиб юрган кезларимиз касаллик сабаб оламдан ўтганлар, у кишининг ҳам охиратлари обод бўлсин. 

 

Еттиев Иззатилло (меҳнат ўқитувчиси)

Еттиев Иззатилло бизга меҳнат фанидан дарс берганлар, ҳам менинг қайнотам ҳисобланадилар. Бу кишини ўз касбига садоқатли, шу билан бирга ўқувчиларга нисбатан ниҳоятда талабчан деб биламан.


Ҳайдар Акбаров ("Спорт" газетаси)

Спорт газетасига энди ишга келганимда Ҳайдар Акбаров бош муҳаррир бўлиб ишларди. У кишидан кўп нарса ўргандим. Ҳайдар ака айниқса тилга эҳтиёт бўлиб ёзиш керак дерди ва жумлаларни қандай тузишни ўргатарди. Эсимда, қайси бир мақолада Англия Португалияни ер тишлатди деб ёзганимда, унақа ёзманг Англия урушда эмас-ку деб дакки бергандилар.


Шерали Ҳабилуллаев ("Спорт" газетаси)

Шерали Ҳабибуллаев ўша йиллари газетада бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишларди. У киши менга қайси мавзуда кўпроқ ёзсам одамлар эътиборини тортишни ўргатди. У кишининг ҳам жуда кўп фойдаси теккан. 


Абдужалил Аралов ("Машъал" ПФК)

Гарчи "Машъал"га Баҳром Давлатовнинг таклифи билан ишга борган бўлсам-да, Баҳром ака кўпинча сафарда бўларди, шу боис Муборакдаги ишлар унинг ёрдамчиси Абдужалил Аралов зиммасига юклатилганди. Абдужалил ака билан бирга ишлаб у кишидан клуб фаолияти нималигини ўргандим. 


Неъматжон Аҳмедов ("Ўзбекистон футболи" газетаси)

Неъматжон Аҳмедов камгап журналистлардан бири. "Ўзбекистон футболи"да энг кўп интервью қиладиган ҳам шу киши бўлган. Неъмат ака билан бир нечта сафарларда бирга бўлганмиз. У киши орқали кўплаб футболчи ва мураббийлар билан танишганман. 


Ойбек Юнусов ("Ўзбекистон футболи" газетаси)

Ҳеч шубҳасиз Ойбек Юнусовни Ўзбекистон футзалини энг яхши ёритган журналистлардан бири дея оламан. Тўғриси, футзал деганда кўз олдимга биринчи бўлиб Ойбек ака келарди. Ҳозирча у кишидек кўп ёзадиган бошқани кўрмадим. Ойбек Юнусов билан газетада бирга ишлаб анча воқеаларни бошдан ўтказдик. Ойбек аканинг 500 км. йўл босиб тўйимга боргани менга катта қувонч бахш этганди.


Тўлқин Рўзиев ("Спорт" газетаси)

Тўлқин Рўзиевни атайин плеймейкер нуқтасига қўйдим. "Спорт" газетасига энди ишга келган йилларим мени ҳаммадан ҳам ўзига яқин олган Тўлқин ака бўлганди. Тўлқин ака биринчи навбатда менга репортаж қандай тайёрланишини ўргатди. Яқинда у кишини кўчада учратиб қолиб жуда қувондим.  

 

Бахтиёр Ширинов ("Ўзбекистон футболи" газетаси)

Бахтиёр Шириновни ортиқча таништириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Бу инсонни футболдаги ҳамма танийди десам муболаға бўлмайди. Бахтиёр ака ҳеч қачон ўз маслаҳатини аямаган ва доим тўғри йўналиш бериб келган. Бахтиёр ака билан "Ўзбекистон футболи" газетасида танишганман. Шириновнинг суҳбатини эшитиб асло зерикмайсиз. Футболни жуда теран тушуниши мени доим ҳайрон қолдиради.  


Ҳасан Пирмуҳамедов (фотосуратчи)

Ўзимизнинг Ҳасанбой. Гарчи ёши мендан кичик бўлса-да, уни ўзимга устоз деб биламан ва ҳазиллашиб тоға деб чақираман. Агар Ҳасан ака бўлмаганида тўғриси қўлимга фотоаппарат ушламаслигим ҳам мумкин эди. Чин маънода шу инсон менга футболда расм олишни ўргатди. Эҳ-ҳе нечталаб ўйинларда бирга ишлаганмиз. Ҳасан ака иккимиз расм олиб юрганимизда ҳозирги мураббийларнинг кўпчилиги футболчи бўлиб майдонда тўп тепиб юришарди. 


P.S. Юқорида айтиб ўтганимдек, 11 устоздан иборат рамзийни тузиш осон бўлмади, чунки устозлар кўп. Ҳатто бир оғиз сўзни ўргатган ёки бўлмаса тўғри қадам ташлашни кўрсатиб берган ҳам мен учун устоз ҳисобланади. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика