RU

Последние новости

17:00"Нефтчи" — "Андижон" 0:0 (Матнли трансляция)  11 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  3 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 0:1 (матнли трансляция)  0 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  7 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  4 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Хайрулла Каримов: "Бу саволни изоҳсиз қолдираман" — Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашмади Новости

Хайрулла Каримов: "Бу саволни изоҳсиз қолдираман" — Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида қатнашмади

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, йигитлар бор кучини бериб ўйнади. Ҳеч кимга бу борада эътирозимиз йўқ. Бу – футбол, шунақа бўлиши керак экан, бўлди. Жамоанинг ўйин давомида кўрсатган характеридан жуда ҳам мамнунмиз. Аламли мағлубиятга учрадик, лекин йигитларга раҳмат айтамиз.

- АГМК ўйин давомида кўплаб ноаниқ узатмаларни амалга оширди. Бу мавсум якунидаги чарчоқ билан боғлиқ холатми?

- Албатта, чарчоқ бўлади. Бугун йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди. Битта ўйин – битта имконият. Финал йўлланмасига эга чиқиш учун ҳаракат қилдик. Ўйин борасида ҳеч қандай эътироз йўқ.

- АГМК гол ўтказганидан сўнг ҳужумларни кучайтирди. Бунга қадар ҳам шундай ҳаракат қилиш мумкин эди...

- Биз ҳаракат қилдик. "Насаф" кучсиз жамоа эмас, улар етарлича қаршилик кўрсатишди. Юқорида айтганимдек, йигитлар бугун борларини бериб ҳаракат қилишди. Ютиб кетишимиз ҳам мумкин эди. Ўйин мухлисларга манзур бўлди деб ўйлайман.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ишини муҳокама қилмоқчи эмасман. Уларнинг ишини баҳолайдиган қўмита бор. Бу саволни изоҳсиз қолдираман.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика