Хави Қатарда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
09 июл 2021 12:16
Новости
Хави Қатарда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
"Ал Садд" бош мураббийи Хави Қатарнинг мавсумдаги энг яхши мутахассиси деб топилди.
Жамоа бирор марта мағлубиятга учрамаган ҳолда Қатар чемпионига айланди ва мамлакат Кубогини ҳам қўлга киритди.
"Ал Садд" ярим ҳимоячиси Санти Касорла мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлди. 36 ёшли испан 20та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 11та ассист қайд этди.
Хави 2019 йилдан бери "Ал Садд"ни бошқармоқда. Унинг шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Комментарии