RU

Последние новости

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  0 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  5 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

Хави: "Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий" Новости

Хави: "Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий"

"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония жамоасида ўйнаган Хосеп Гвардиола ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

Гвардиола ҳозирда "Манчестер Сити"ни бошқармоқда.

"Гвардиола – бугунги кундаги энг яхши мураббий. Мен унинг қўл остида мусобақаларда қатнашганман, у билан бошқа мураббийлар орасида жуда катта фарқ бор, жумладан мен билан ҳам. Пеп – ҳар жиҳатдан даҳо. У инсон эмас. У бутунлай бошқа мавжудот.

Биз бирга ўйнаганмиз, кейин у менинг мураббийим бўлди. Унинг Англияда эришган ютуқлари мени ҳайратда қолдиргани йўқ. Мен у буларга эришишини билардим.

Мен ва Пеп орамизда маълум бир боғлиқлик бор. Эсимда, ўйнаб юрган пайтларимда "биз фалон сабабларга кўра, буни қилишимиз керак", деб ўйлаб қўярдим. Биз кийиниш хонасига тушсак, Пеп айнан шу нарсани айтарди.

У учрашувларга фантастик тарзда тайёргарлик кўрарди. Унинг айтганлари ҳар доим амалга ошарди. Ундан кўп нарсаларни ўрганганман", – деди Хави.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика