"Хави деталларга Гвардиоладек эътиборли эмас". Левандовски мураббийлар ҳақида гапирди
22 июн 2023 08:38
Новости
"Хави деталларга Гвардиоладек эътиборли эмас". Левандовски мураббийлар ҳақида гапирди
"Хави деталларга Гвардиола каби эътиборли бўлмайди. Унинг ўз қараши бор.
Улар ўйнаган позиция бошқа ролларни ҳам кўришга ёрдам беради. Аммо Хави эътиборли эмас, шундай бўлсада у катта муваффақиятларга эришмоқда, мураббий сифатида мунтазам равишда ривожланмоқда.
Агар буюк футболчи кейинчалик мураббий бўлса, у ўйинчиларга осонлик билан "установка" беради.
Гвардиола учун эса машғулотнинг ҳар бир детали аҳамиятли. У мунтазам равишда менга қандай қилиб корпусда ўйнаш кераклиги, ўнг ва чап оёқда ўйнашни кўрсатарди. У мени чап оёқда ўйнашимни истарди, бу орқали менда майдон ичида кўпроқ имконият бўларди. Агар фақат ўнг оёқда ўйнасангиз, майдонни кўриш имкониятларингиз пасайиб кетади.
Гвардиола хеч қачон менга гол уришни ўргатмаган, чунки менда бу нарса унга қараганда яхшироқ ўхшарди", - деди Левандовски.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии