Хави "Ал Садд" билан янги шартнома имзолади
13 мая 2021 13:29
Новости
Хави "Ал Садд" билан янги шартнома имзолади
Испаниялик мутахассис Хави Эрнандес Қатарнинг "Ал Садд" клуби билан ҳамкорликни узайтирди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, томонлар 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришишди.
"Ал Садд" ўтган мавсум испаниялик мутахассис қўл остида Қатар чемпионига айланди. Жамоа миллий лигада бирор марта мағлубиятга учрамади, аммо жамоа ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқа олмай, турнирни тарк этди.
Олдинроқ, Хави "Барселона"нинг шорт-листида эканлиги айтилган эди. "Кўк-анорранглилар" Рональд Куманга ўринбосар қидиришмоқда.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии