RU

Последние новости

13:42ПРО-Лига. Сўнгги тур! Барча ўйинларнинг асосий таркиблари маълум  0 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  1 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  6 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  9 11:51Бэйл: "Бугунги кунда Килиан Мбаппе — дунёнинг энг яхши футболчиси"  17 11:38Эшитдик-да! Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси "Нефтчи"га ўтади  11 10:55Лэмпард Чемпионшип жамоасини бошқаришга рози бўлди  2 10:45"Пахтакор" раҳбариятига таклиф: Қарс икки қўлдан чиқади. Черан клубни чиройли ва муносиб тарк этиши керак   12 10:28Анчелотти кечаги мағлубиятга изоҳ берди  39 09:53«Реал Мадрид» ЕЧЛ антирекордини ўрнатди  24 09:34EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  8 08:58Sofascore. Кечаги учрашув учун "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  16 08:20Про лига. Бугун мавсумдаги сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  0 07:36EЧЛ турнир жадвали. «Ливерпул»да юз фоизли натижа. «Реал» 24-ўринда  36 03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  2

Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли Новости

Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли

Одамлар доим харита орқали йўл қидирадилар.

Ҳаттоки, кичик-кичик тор кўчаларга харита орқали кириб борадилар. Лекин бу йўлнинг қандайлиги, у ерга нима бизни етаклаши дунё харитасида ёзиб қўйилмаганди.  У йўлнинг номи - Олимпиада. Бунга фақат тўғри меҳнат, сабр, матонат билан етишиш мумкин эди. 2019 йилнинг декабрь ойида Тимур Кападзе катта карвонни қўлга олди. Йўл ҳали узоқ, бунда бир қанча тўсиқлар турганди. Тимур Кападзеда йиллар ўтгани сайин довонларни ортда қолдирди. 

2019 йил. "Локомотив" ўринбосарлари билан биринчи даврадан сўнг чемпионлик ва "Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолиш миссияси

2019 йилда "Локомотив" ўринбосарларини қабул қилиб олган мутахассис дебют мавсумидаёқ натижа кўрсатишга эришди. Шу кунгача ёш "темирйўлчилар" ҳеч қачон турнир жадвалида биринчи поғонада бўлмаган.  "Локомотив" ёшлари ўша мавсумни якунида Рифат Акрамхўжаев қўл остида тугатган бўлсада, мазкур муваффақиятда пойдеворни қўйиб берган инсон Тимур Кападзе бўлди, дея оламиз. Бу пайтга келиб Суперлигада кураш қизиётган, "Қўқон-1912" эса жон сақлаш йўлида жуда қийин аҳволга тушиб қолганди. Иккинчи даврада Қўқонга йўл олган Кападзе қисқа фурсатда гарчи норасмий мақомда ишлаган бўлсада, бош мураббий Азиз Тўхтабоев билан ўйинни тўғри йўлга қўйишга эришди ва якунда "шунқорлар" Суперлигада қолиш вазифасини уддалади. Факт, "Қўқон-1912" биринчи даврадан сўнг 13та ўйин, 1та ғалаба, 5та дуранг, 7та мағлубият, 8 очко охирги ўринда кетаётганди. Иккинчи даврада 13та ўйин, 5та ғалаба, 3та дуранг, 5та мағлубият 18 очко, 11 ўрин билан Суперлигада қолишга эришди. Халоскор ролида яна Тимур Кападзе

2020 йил. "Локомотив" билан такрорланган сценарий ёхуд Кападзе яна "қутқарув"чи

Шу кунгача юқори ўринларни забт этиб келган, чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган "Локомотив" ўтган йили мураккаб вазиятга тушиб қолди. Бу натижаларда, футболчиларнинг кайфияти ва ўйинида акс этарди. Айниқса "Пахтакор" (0:7), "Насаф" (0:4) жамоаларидан учралган мағлубиятлар том маънода иштиёқни сўндирди. Клуб эса "қутқарув"чи ролига ўзи учун бегона бўлмаган Кападзени таклиф қилди. Қисқа фурсатда ўйин яхши томонга ўзгарди ва натижалар ҳам чакки кўриниш олмади. Факт, иккинчи даврада 13та ўйин, 6та ғалаба, 5та дуранг, 2та мағлубият, тўплар нисбати 15-10, 23 очко. Иккинчи даврада очко тўплаш борасида "Пахтакор", "Насаф"дан сўнг учинчи ўринда. Биринчи даврада 13та ўйин, 4та ғалаба, 9та мағлубият, тўплар нисбати 13-28, 12 очко. Солиштиришингиз мумкин. 

2021 йил. "Олимпик" билан Суперлига сари 

"Олимпик" жамоаси нега керак, деган саволга Тимур Кападзе кеча матбуот анжуманида ажойиб тарзда жавоб қайтарди. "Агар клубларда ҳамма шароитлар бўлганида "Олимпик"ни кераги бўлмас эди". Дарҳақиқат ҳамма жамоаларда ҳам ўринбосарлар ва ёшларга эътибор етарли эмас. Яратиб берилаётган шароитга ортиқча тўхталмаймиз, кундек равшан. Кападзе ўз клубида асосий таркибга кира олмаётган футболчилардан яхлит жамоа тузди ва бунинг натижаси шу йилдаёқ кўзга ташланди. Факт, "Олимпик" Про лигада "Нефтчи", "Динамо", "Нурафшон", "Шўртан" каби жамоаларни ютди. Ўтиш ўйинида "Машъал"дан устун келди. Кўряпсизми? Маҳорат, деган тушунчани мағзини чақдингиз, деб ўйлайман. Факт, "Олимпик"нинг ўртача ёши 20,1 ташкил қилмоқда. Суперлигага йўлланма олган "Нефтчи" 27,8, "Динамо" 25,8 ҳисобланади. Кеча мағлуб этилган "Машъал"да ўртача ёш 26,5. 

2022 йил. Осиё кубогидаги алам кўз ёшлари

Ўша йили Ўзбекистон U-23 тоифасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилди. Бу пайтга келиб Кападзе қўл остидаги йигитлар 20 ёшга тўлган, улар учун бу дебют қитъа турнири ҳисобланарди. Турнирга эса аксарият жамоалар 1999-2000 йилда туғилган футболчилар билан ташриф буюрганди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган ёшларимиз чорак финалда Ироқни пенальтилар сериясида таслим қилишди. Ваҳоланки, шу куни йигитлар бир киши кам бўлиб тўп тепганди. Ярим финалда мусобақа фаворити Япония уйига жўнатилди (2:0). Финалда эса кучли Саудия Арабистонига енгилишди (0:2). Лекин улар шу мусобақадаёқ кейинги турнирда олимпиада масаласини ҳал қила олишлигига ишонтиришди дея оламиз.  Алам кўз ёшлари ўрнини  қувонч  кўз ёшлари эгаллаши керак эди. 

2023 йил. Хиросима эртаги такрорланмади лекин янги тарих яратилди 

Биз доим битта эртак билан яшаймиз. Бошқа халқлар ҳар мусобақада янги ҳикоя ёзишса, бизда аксинча. 1994 йил Хиросима яшил майдонларида қўлга киритилган ютуқ билан яна овунамизми деган палламизда Кападзе ва унинг шогирдлари катта саҳнага чиқиб келди. Ханчжоу мезбонлик қилган Осиё ўйинларида ярим финалгача борган вакилларимиз учинчи ўринда турнирни якунлашди. Қизиқ ҳолат, бу йўлда ҳам бизга "саҳро лочинлари" тўғаноқ бўлишга уринди. Ўзбекистон тарихда илк бор Осиё ўйинларида бронза медалларини қўлга киритди, 29 йилдан сўнг совриндорга айланди. 

2024 йил. Орзунинг зафарли йўли ва ажойиб якун

Ҳар қандай ибтидонинг интиҳоси бўлгани каби Кападзе бошлаган ишига муваффақиятли якун қўядиган пайт келганди. Юқорида янги эртак ёза олмаслигимизни айтдим. Қатар майдонларида эса биз бу ишни бир маротаба уддалаганмиз (2011 йил, Осиё кубоги ярим финал). Олимпиада томон йўл эса яна Қатардан бошланарди. Тимур Кападзе шу пайтгача қаерда ишламасин олдига қўйилган миссияни бажариб келаётганди. Олимпиадага чипта қўлга киритилиши эса юқоридаги ҳаракатларнинг чўққиси бўлиб хизмат қилди. Таркибда кучли йигитлар жамланганди. Бунга шубҳамиз йўқ. Аввалги мусобақаларда нима етишмаган биласизми? Ўша вақтларда ҳам таркибимиз чакки кўринмаган. Лекин мураббий йўқ эди. Бу сафар олтин авлодга, янгича қарашларга эга олтин мураббий устозлик қилди. Бу сафар олимпиадага чиқиш учун ҳамма нарса етарли бўлди. 


Парижда кўришгунча!

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика