Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"
28 ноя 20:54
Новости
Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"
"Агарда биз уч гол ўтказиб, мағлуб бўладиган бўлсак, одамлар бизнинг ёмон ўйнаганимизни ёки ўзлари кўришни истаган жамоа эмаслигини айтишади. Лекин улар бизнинг нима сабабдан юқори ҳимоя чизиғи орқали ўйнаётганимизни тушунишмайди. Бу бизнинг услубимиз ва бунда гап фақатгина ҳимоячиларда ҳам эмас. Прессинг ҳужумчи ва ярим ҳимоячилардан бошланиши керак. Мен футболчилардан шуни сўраяпман. Бунда фақатгина ҳимоя чизиғини айблаш нотўғри. Агарда биз эффектив прессинг уюштира олмасак, муаммолар юзага келиши мумкин.
Барчасига оптимистик қараётганимни айтдим, чунки айрим вазифаларни тўғри бажардик, лекин ҳужум ҳудудида биз кўпроқ прессинг қила олишимиз шарт. Машғулотларда кўраётганимни ўйинда ҳам қилишимизни истайман.
Футболчиларнинг вазифасига эътибори жиддий ва уларнинг сифати баланд. Педри, Рафинья ва Маркус ҳали жамоага кўп фойда олиб келади", - деди Флик.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Комментарии
Ха бу услуб билан команданг 6 та гол уради лекин 7 та гол утказиб ютказади. Офсайд услубинг жонга тегди.Куркувда утирамиз яна ухшамай колса гол утказамиз деб. Сен бир мавсумлик мураббийсан Флик.