RU

Последние новости

13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  1 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  3 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   0 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  0 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  1 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  11 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  2 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  2 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  6 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2

Хажиме Мориясу: "Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз" Новости

Хажиме Мориясу: "Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз"

Осиё Кубоги ярим финалида Эронни 3:0 ҳисобида мағлуб этган Япония яна финалга йўл олди.

Бу жамоа 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида ғолибликни қўлга киритганди. Мана энди японлар орадан 8 йил ўтиб яна чемпион бўлишга ҳаракат қилиб кўришади. Жамоа устози Хажиме Мориясу Эронга қарши баҳсдан сўнг финалда ҳам ўйин услубини ўзгартирмаслигини айтиб ўтди:

"Эрон ўтмишда жуда яхши натижалар қайд этган. Шу боис уларнинг жиддий рақиб бўлишини билардик. Лекин ўз навбатида биз ҳам бу ўйинга кучли тайёргарлик кўрдик. Шогирдларим кучли рақибга қарши мардонавор кураш олиб боришди".

"Менинг қўл остимдаги жамоа Индонезияда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида финалгача борганди, Осиё Кубогида ҳам шу натижа такрорланди ва бундан жуда хурсандман. Эрон билан кечган беллашувда ўзимизни худди сафарда ўйнаётгандек ҳис қилдик. Чунки Эронлик мухлислар стадионда кўпчиликни ташкил қилди. Лекин бизнинг ишқибозларга ҳам раҳмат, улар жамоани охиригача қўллаб туришди".

"Биз аввалги ўйинларда қандай ҳаракат қилган бўлсак, бу учрашувда ҳам шундай тўп тепдик. Тан олиш керак, рақиб дарвозаси томон зарбалар берган пайтда омад биз томонда бўлди. Лекин омад ҳам ўз-ўзидан келмайди, бунинг учун қаттиқ ишлаш керак. Шогирдларим Эронга қарши баҳсда ўзларининг энг яхши жиҳатларини намоён эта олишди".

"Финалда ҳам ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз. Ўз қарашларимизга мос бўлган футболни намойиш этамиз".

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика