"Вулвехэмптон" январда Ориги билан шартнома имзоламоқчи
21 дек 2020 18:00
Новости
"Вулвехэмптон" январда Ориги билан шартнома имзоламоқчи
"Вулвехэмптон" "Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Оригини яқин қишки трансферлар ойнасидаёқ ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ориги айни дамда Муҳаммад Салаҳ, Садио Мане, Роберто Фирмино, Диого Жота ва Такуми Минамино билан рақобатда мунтазам таркибга кира олмаяпти.
Шу сабаб 25 ёшли бельгиялик футболчи "Вулвз" сафига ўтиши кутилмоқда. Ориги 2019 йилнинг ёзида "Ливерпуль" билан янги 5 йиллик шартнома имзолаганди.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии