"Вулверхэмптон"га янги бош мураббий тайинланди. У Сульшер эмас
19 дек 2024 21:45
Новости
"Вулверхэмптон"га янги бош мураббий тайинланди. У Сульшер эмас
Витор Перейра "Вулверхэмптон"нинг янги бош мураббийига айланди.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.
56 ёшли португалиялик мутахассис АПЛ клубида иш бошлаш учун Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" жамоасидан кетди ва "бўрилар" билан 18 ойлик шартнома имзолади.
Перейрагача "Вулвз" бош мураббийи сифатида Гари О′Нил ишлаб келаётганди ва у "Ипсвич"дан (1:2) учралган мағлубиятдан кейин истеъфога чиқарилганди.
Олдинроқ "Вулверхэмптон" бош мураббийлиги учун "Манчестер Юнайтед" собиқ устози Оле-Гуннар Сульшер номзоди кўриб чиқилгани борасида маълумотлар тарқаганди.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии