RU

Последние новости

00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  0 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  2 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2 21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  2 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  5 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  7 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1

«Вулверхэмптон»га ўтган дарвозабон нега 11-рақамни олди? Новости

«Вулверхэмптон»га ўтган дарвозабон нега 11-рақамни олди?

АПЛга қайтган «Вулверхэмптон» ўз сафига Португалия терма жамоаси дарвозабони Руй Патрисиуни қўшиб олди.

Баъзида дарвозабонлар майдондаги ўйинчиларнинг рақамларини олишади. Масалан, Вивиано «Сампдория» сафида 2-рақамда ўйнаган. Тўпурар посбон Рожерио Сени эса 01 рақамида ўйнарди.

Руй Патрисиу эса янги клуби сафида 11-рақамни олди.


«Вулверхэмптон»да 1-рақам 15 йилдан буён жамоада ўйнаб келаётган Карл Икемега тегишли. Нигериялик футболчи сўнгги бор 2017 йил март ойида майдонга тушганди. Ўшанда унда оққон касаллиги аниқланганди.

2017/18 йилги мавсумда «Вулверхэмптон» чемпионшипда ғолиб бўлди ва АПЛга қайтди. Икеме фақат даволанди. Узоқ муддатли кимё терапиясидан сўнг Карл тузалди. Июль ойида у фаолиятини якунлашга қарор қилди.  


«Карл – ўтган мавсумдан бошлаб бизнинг илҳом паримиз, – дейди бош мураббий Нуну Эшпириту Санту. – У ўзининг қатъиятлиги билан бизга ишонч бағишлади. У бизнинг дўстимиз. У жамоага келиб йигитлар билан гаплашиб туради. Кучли эркак. Карлнинг ҳурмати учун 1-рақамни унга қолдирдик».

Руй Патрисиу клубнинг қарорини ҳурмат қилди ва ҳеч қандай муаммосиз бошқа рақамни олди, Буффон, Касильяс, Шмейхель каби машҳур дарвозабонлар Икемени қўллаб-қувватлашди.

Шанба куни Руй Патрисиу АПЛдаги биринчи ўйинида майдонга тушди ва «Эвертон» вакили Ришарлисондан иккита гол ўтказиб юборди (2:2).

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика