RU

Последние новости

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  3 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  6 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  45 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  6 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  82 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1052

"Волгарь" мураббийи: "Бунёдкор" бизга чиройли голлар урди" Новости

"Волгарь" мураббийи: "Бунёдкор" бизга чиройли голлар урди"

Кеча "Бунёдкор" Анталиядаги ўқув-йиғин машғулотлари доирасида учинчи синов назорат ўйинини ўтказди.

Рақиб Россия ФНЛ иштирокчиси Астраханнинг “Волгарь” жамоаси бўлди. Ўйиндан сўнг рақиб жамоа бош мураббийи Андраник Бабаян ўз фикрларини билдирди.

“Бунёдкор”ни нафақат Осиёда, балки Европада ҳам билишади. Биз бу даражадаги рақибга қарши ўйин орқали ўзимизни нималарга қодирлигимизни текшириб олмоқчи эдик. Якунда шундай ҳам бўлди. Учрашув давомида кўриндики, “Бунёдкор” шаклланган жамоа. Сафида иқтидорли ёшлардан ташқари, тажрибали футболчилар ҳам бор. Тўғри, ҳозирги “Бунёдкор” таркибида бутун дунёни ўзига қарата оладиган легионерлар йўқ, аммо турли ёшдаги ҳамда Осиё қитъасидаги терма жамоа ўйинчилари етарлича.

Биламизки, “Бунёдкор”да ажойиб академия бор. Жамоа асосий урғуни тарбияланувчиларига қаратмоқда. Бу қийин йўл, бироқ қизиқарли ва келажаги бор. Бугунги рақибимизнинг мазкур қийин ва машаққатли йўлида омад тилайман!

Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Биз бугун голга тортадиган хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдик. Рақиб иккинчи бўлимга тўлиқ янгиланган таркибда тушиб келган бўлса-да, биз ўзгаришни амалга оширмадик. Чунки эртага ҳам ўйинимиз бор. Бундай вазиятда барча футболчиларга юкламани тенг тақсимлаш керак.  Умумий маънода учрашув курашларга бой тарзда кечди. Тахминан баҳс ҳамкасбимга ҳам маъқул келди. Йиғинларга мос ўйин бўлди. Ўтказиб юборган голларимиз чиройли кўриниш олганини эътироф этиш жоиз", - дейди "Волгарь" устози.


"Бунёдкор" назорат баҳсида Россия клуби билан дуранг ўйнади 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика