"Вольфсбург" "Зальцбург" ҳимоячисини харид қилди
16 янв 2020 03:37
Новости
"Вольфсбург" "Зальцбург" ҳимоячисини харид қилди
Австриянинг "Зальцбург" клуби марказий ҳимоячиси Марина Понграчич фаолиятини Германия чемпионатида давом эттиради.
У 10 млн евро эвазига "Вольфсбург" клуби сафига қўшилди. Немис клуби Понграчич билан 2024 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. 22 ёшли хорватиялик футболчи янги жамоаси таркибида 22-рақам остида ҳаракатланади.
Маълумот учун, Понграчич Австрия чемпионатининг 2018 ва 2019 йилги мавсумларида "Зальцбург" билан чемпионликни тантана қилган.
Комментарии