Воҳид Холбоев: "Уйдаги баҳслар осонроқ ўтади"
06 авг 2018 13:16
Новости
Воҳид Холбоев: "Уйдаги баҳслар осонроқ ўтади"
"Бир ойдан кейин биз кутган онлар бошланди. Бунгача Дукентда яхши тайёргарликлар олиб бордик. Кўплаб синов-назорат учрашувларида қатнашдик. Шундан кейин футболчиларнинг қандай ҳолатда бўлиши муаммо бўлиб турганди. Баҳс ўз майдонимизда ўтишини ҳисобга олсак, йигитларни бунга бошқачароқ тайёрлаш керак эди. Уйда ўйнагандан кейин албатта, ўйинни кўргани стадионга мухлислар келади. Айтмоқчиманки, ўз майдонида ўтадиган баҳслар нисбатан осонроқ бўлади. Бундан олдинги турда шу жамоага сафарда мағлуб бўлгандик. Унда ҳам ёмон ўйин кўрсатмагандик. Бу футбол, кимдир ютади, кимдир ютқазади.
Узоқ вақт ўйинларда танаффус бўлганидан кейин, барча футболчилар бир хилда тайёр бўлмайди. Барчанинг организми хар ҳил. "Ифтихор" ҳам ёмон жамоа эмас. Рақиблар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Аммо, биз бугун рақибдан кўпроқ гол урдик. Чиройли ўйнаб, ғалаба қозонгани учун йигитларга раҳмат айтаман", - деди Воҳид Холбоев.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии