RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  2 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Воҳид Холбоев: "Шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси кўтарилади" Новости

Воҳид Холбоев: "Шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси кўтарилади"

Ўзбекистон Про-лигаси 7-тури доирасида "Хотира-79" - "Нурафшон-Интер" (0:2) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Воҳид Холбоев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Учрашувгача рақибларимиз ҳақида маълумотларга эга эмасдим. 1-бўлим давомида майдон эгаларининг ўйинларидан керакли хулосаларни чиқардим. Танаффус пайтида йигитларга керакли кўрсатмаларни бердим. Футболчилар ўз олдиларига қўйган вазифаларини ортиғи билан бажара олишди. Шогирдларимнинг ҳаракатларидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим. Умуман олганда биринчи бўлимда бироз қийналдик. Нега десангиз, тайм давомида кучли шамолга қарама-қарши ҳаракатландик.

Ҳакамлик? Уларга ҳеч қандай эътирозимиз йўқ. Агарда имконият берилганида уларга 5 баҳо қўйган бўлардим. Ҳакамлар бригадасининг майдонда борлиги деярли сезилмади. Футболчилар ўзларини эркин тутишди. Биласизми, мен ҳам ўзим майдонда ҳаракат қилаётгандек сездим. Мана шундай ҳакамлик бўлса, Про-лига савияси янада ўсади. Дилшод Каримов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига ўз миннатдорлигимни билдираман.

Деярли 1 соат йигитлар бир киши кам бўлиб ўйнади. Биринчи бўлим охирларида бош ҳакам жамоамиз сардори Мурод Тўйчибоевга қизил карточка кўрсатди. Шундай бўлса-да, ирода кўрсата олдик. Биз ҳакамга эътироз билдирмадик, рефери ҳақ эди.

Хабарингиз бор, ўзбек футболидаги тажрибали мутахассисларидан бири Олег Тюлькин жамоамиздаги фаолиятини бошлади. Бундай малакали мураббийнинг биз билан иш олиб бориши жамоамизнинг келгуси фаолиятига ижобий таъсир ўтказиши шубҳасиз. Ёши кекса мухлислар унинг собиқ Иттифоқ чемпионатида тўп тепганини эслашади. Демоқчиманки, Олег Павлович билан ҳамфикрликда ишлаяпмиз. У кишининг маслаҳатлари бизга йўл келмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоамизга ёрдам бераётган клуб раҳбариятига, Тошкент вилояти ва Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги мутасаддиларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Келгусида ҳам уларнинг ишончини оқлашга интиламиз", - деди Холбоев.

Неъматжон Аҳмедов суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика