RU

Последние новости

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  3 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  3 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  6 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  7 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос" Новости

Воҳид Холбоев: “Нурафшон” футболчиларига йил бошидан буён 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос"

ПРО-Лига “Б” гуруҳининг пешқадами бўлиб турган Тошкент вилоятининг “Нурафшон” жамоаси молиявий муаммолар юзага келгани ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Футболчилар хатто икки кун машғулотга ҳам боришмаган. Ваҳоланки 21 август куни “Нурафшон” ўз майдонида “Зомин”ни қабул қилади. Хўш, жамоадаги вазият ўйинга қадар ижобий томонга ўзагарадими? Бу ҳақда “Нурафшон” бош мураббийи Воҳид Холбоев билан суҳбатлашганимизда, қуйидагиларни таъкидлади.

- Хақиқатдан ҳам жамоамизда молиявий муаммолар юзага келган. Бу ҳақда қайси футболчимиз сайтингизга хабар қилгани очиғи менга қоронғу. Йигитларни ҳам тўғри тушуниш керак. Ахир шу кунга қадар 1та ойлик, 5та мукофот пули берилди холос. Футболчиларимиз бой-бадавлат инсонларни фарзандлари эмас. Улар ҳам ўз уйига бозордан нимадир олиб боришни истайди. Машғулотга келиб-кетиш учун йўл кирага пул керак. Буларнинг бари моддий жиҳатга бориб тақалади. Лекин шунга қарамай “Нурафшон”  “Б” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Қўл остимдаги йигитларга доим айтаман, ҳозир пул олмаётган бўлсангларда, майли бор кучинг билан ўйнаб, ютинглар. Ойлик маошларни кейинроқ бўлса ҳам оласлар дея тушунтираман. Қолаверса турнир жадвалида 1-ўринда юрсак, Суперлига клубларининг  футболчиларимизга бўлган қизиқиши ортади. Шунинг учун энг аввало футболни ўзлари учун ўйнашларини таъкидлайман.

- Ўзингизга яхши маълумки, “Нурафшон” жамоаси ПРО-Лигада дебютант ҳисобланади. Раҳбариятда биринчи бор футболда фаолият юритаётган шахслар ўрин олган. Шу боис бироз тажриба керак. Клубнинг бош хомийси туман хокимлиги саналади. Вақтида ҳисоб-рақамимизга белгиланган пуллар тушиши қийин бўлмоқда. Лекин харакат бўляпти. Менимча “Зомин” билан ўйинга қадар маълум миқдорда ойлик маошлар берилади.

- Мураббий сифатида ҳар қандай холатда ҳам мавсум сўнггига қадар “Нурафшон”да ишламоқчиман.

- Пешқадамлик нимани ҳисобга бўлмоқда? Биласизми мавсум арафасида жамоани ПРО-Лигада иштирок этиши аниқ бўлгач, ўзим яхши билган йигитларни жамоасиз юрганини билиб “Нурафшон” машғулотларига таклиф этдим. Агарда Суперлига клубаридан таклиф бўлса кетишларига руҳсат беришимни, акс холда “Нурафшон”да қолиб етарли ўйин амалиётига эга бўлишини айтгандим. Уларга маъқул келди ва жамоамизда қолиб фаолият олиб боришмоқда. Бизда аҳил бир оила бор. Дўстона муҳит ҳукмронлик қилмоқда. Насиб қилса қарздорликларни яқин орада бартараф эта олсак, ушбу муҳитни сақлаб қолиш осон бўларди.


 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика