Воҳид Шодиев: “Ойнинг энг яхши футболчиси бўлишимни кутмагандим”
03 дек 2015 11:32
Новости
Воҳид Шодиев: “Ойнинг энг яхши футболчиси бўлишимни кутмагандим”
ОАВ ходимлари ўртасида ўтказиладиган ушбу сўровномада “Бунёдкор” ҳужумчиси энг яхши деб топилди. Шу муносабат билан Шодиевдан интервью олдик.
- (Кулиб) Тўғриси, ноябрь ойининг “Энг яхши футболчиси” бўлганимни ҳозир сиздан эшитиб турибман. Албатта агар шундай бўлган эрса, бундан хурсандман. Менимча ҳар қандай футболчи учун бу ҳолат ёқимли бўлса керак. Шу жумладан менинг ҳам кайфиятимни кўтариб юборди – дея гап бошлади Воҳид Шодиев.
- Ортда қолган ноябрь ойи ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўраман доим. Ўтган ойдаги учрашувларда мураббийлар менга имконият берди. Бир неча голлар урдим. Имкониятдан унумли фойдаландим деб ўйлайман. Мен учун кўнгилдагидек ўтди деса ҳам бўлади.
- Албатта “Энг яхши мураббийи ва футболчиси” ким бўлишига қизиқиб, бу ҳақда сайтингизда танишиб бораман. Аммо ўзимнинг бу сўровномада ғолиб чиқишимни кутмагандим.
- Бунга менимча Игорь Сергеев ҳам муносиб эди деб ўйлайман. “Пахтакор” ва миллий терма жамоамизнинг асосий ҳужумчиларидан бири бўлган Сергеев ҳам бир нечта муҳим голларни урди.
- Келажакдаги режалар борасида аниқ бир тўхтамга келганим йўқ. Декабрь ойининг сўнгги кунида “Бунёдкор” билан амалдаги шартномам ниҳоясига етади. Унгача эса 15 декабрь куни жамоамнинг илк ўқув-машғулот йиғинига бориб, иштирок этаман. Ўйлайманки шунда ҳаммаси аниқ бўлади. Раҳбарият ва мураббийлар билан гаплашиб, қайтадан музокара ўтказилса керак – дейди ноябрь ойининг энг яхши футболчиси Воҳид Шодиев.
Исломбек Рустамбеков.
Комментарии