Воҳид Шодиев “Бунёдкор” билан хайрлашди
23 дек 2015 15:19
Новости
Воҳид Шодиев “Бунёдкор” билан хайрлашди
Сўнгги йилларни “қалдирғочлар” таркибида ўтказиб келаётган ҳужумчи айни пайтда жамоаси билан бирга эмас.
Бунга ойдинлик киритиш мақсадида Шодиевнинг ўзи билан боғланганимизда, ҳақиқатдан ҳам “Бунёдкор”нинг йиғинида иштирок этмаётганини таъкидлади. Шунингдек Воҳид биз билан суҳбатда клуби билан амалдаги шартномаси якунига етгани ва эндиликда эркин агентга айланганини билдирди. 29 ёшли футболчига хориж клубларидан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Аммо Шодиев ҳозирча бир тўхтамга келгани йўқ. Маълумот учун тажрибали ҳужумчи бу йилги мавсумда 22та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 7та гол уришга эришди. Бундан ташқари Шодиев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва “Championat.asia” ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреати бўйича ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлди.
Комментарии