RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 0:0 (матнли трансляция)  0 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  10 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

"Водий футболи": Ёшлар лигасида 4та ўйинда 1та дуранг, 3та мағлубият Новости

"Водий футболи": Ёшлар лигасида 4та ўйинда 1та дуранг, 3та мағлубият

Кеча ёшлар лигаси доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.

"Навбаҳор": Ёшларимиз "Динамо"га ютқазишди

Самарқандда бўлиб ўтган ўйинда "Динамо" ёшлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. "Навбаҳор" сафида Турғунбоев тўп киритди. 

"Навбаҳор" ёшлари 17 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда. 

Бугун асосий таркиблар ўртасидаги баҳс соат 17:00да бошланади. 


"Нефтчи": Ёшларимиз "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади

Ёшлар лигасининг 21-турида "Сўғдиёна" меҳмони бўлган ёш "Нефтчи" аъзолари 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Фарғоналиклар сафида Айвазов ва Қурбонов гол уришди. 

"Нефтчи" 27 очко билан мусобақа жадвалининг 10-ўринида бормоқда. 

Асосий таркиблар ўртасидаги ўйин бугун 18:00да старт олади. 


"Қўқон-1912": "Машъал" ёшларига ютқаздик

Ёшлар лигаси доирасидаги "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашувида 2:3 ҳисоби қайд этилди. Муҳаммаданас Ҳасанов ва Маъруф Зокиржонов қўқонликлар таркибида тўп киритишди. 

"Қўқон-1912" ёшлари 29 очко тўплаган ҳолда 10-ўринда бормоқда. 

Бугун асосий жамоалар ўртасидаги баҳс соат 16:30да бошланади. 


"Андижон": Ёшларимиз "Қизилқум"га имкониятни бой беришди

Ёш "бургутлар" кеча ёшлар лигасида "Қизилқум"га 1:3 ҳисобида ютқазишди. 

"Андижон" сафида ягона голни Хондамир Юлдашев киритди. Бу ўйинда иккала жамоа сафида 2 нафардан футболчи қизил карточка олди. "Бургутлар" таркибида Абдугаффаров ва Комилов четлатилди. 

"Андижон" ёшлари 14 очко билан мусобақа жадвалининг 16-поғонасида бормоқда. Бугун асосий таркиблар ўртасидаги ўйин 17:00да бошланади. 


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика