RU

Последние новости

17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  6 15:19ЎзЭл Классикосига превью  14 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2

Водий футболи: Улуғбек Бақоев B лицензиясига ўқимоқда Новости

Водий футболи: Улуғбек Бақоев B лицензиясига ўқимоқда

Водий клублари 21-турга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

"Андижон" - "Қизилқум" учрашувида Цейтлин ишлайди

Куни кеча ПФЛ олий лига баҳсларининг 21-турини бошқарадиган ҳакамларни маълум қилди. Мазкур турни жамоамиз ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” клубига қарши ўтказади.

Ушбу ўйинни бошқариш Владислав Цейтлиннинг зиммасига юклатилди. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ва Рустам Нўъмонов ёрдам беришади. Учрашув назоратчи ҳаками этиб Ғайрат Каримов тайинланди.

«Андижон» (Андижон) – «Қизилқум» (Навоий)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)

Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).


"Навбаҳор": Улуғбек Бақоев таҳсил олмоқда

Ушбу ҳафта бошида Тошкентдаги терма жамоаларнинг ўқув-йиғин базасида ОФК томонидан мураббийларнинг “В” лицензияси учун ўқув-курслари бошланди. Мазкур курсда “Навбаҳор” жамоаси вакилларини ҳам таҳсил олаётганликларини эътироф этиш жоиз. Хусусан, жамоамизнинг тажрибали ҳужумчиларидан бири Улуғбек Бақоев ҳам келгусида мураббийлик фаолиятини бошлаш мақсадида “В” лицензияси учун ўқимоқда. Бундан ташқари жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олган Хислат Чилматов ҳам таҳсил олмоқда. 7 сентябрь куни бошланган ушбу курсга ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов йўриқчилик қилмоқда. Координаторлик вазифаси эса Шавкат Имамов зиммасига юклатилган. 19 нафар иштирокчи таҳсил олаётган ўқув-курси 27 сентябрь куни якунига етади.

“В” лицензияси учун ташкил этилган курсда қатнашаётган жамоамиз аъзолари – Улуғбек Бақоев ва Хислат Чилматовлар “Навбаҳор” машғулотларини ўтказиб юбормаётганликларини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Яъни улар курсдаги сабоқларни олиб бўлишгач, жамоамиз машғулотларида қатнашишмоқда.


"Қўқон-1912": Янги сайтга эга бўламиз

Сўнгги йилларда ўзбек футболининг ватани саналмиш – Қўқонда ҳам футбол профессионал даражада ўсишга эришди. Айни дамда “Қўқон-1912” ўзини-ўзи маблағ юилан таъминлаб келаётган Олий лигадаги ягона клуб саналади, десак муболаға бўлмайди.  Жамоа раҳбарияти беш йиллик дастур асосида иш олиб боришмоқда. Унга кўра, “Қўқон-1912” бир неча йилдан кейин Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этишни мақсад қилган.

Қўқонлик футбол мухлислари учун қувончли хабар. Яқин орада “Қўқон-1912” жамоасининг янги кўринишдаги расмий сайти ишга тушади. Айни дамда техник ишлар якунига етказилмоқда. Ўйлаймизки, янги сайтимиз футбол мухлисларига манзур бўлади.


"Нефтчи": Эртага Жиззахга йўл оламиз

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 21-турини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. 

Жамоа эртага, 10 сентябрь куни Жиззах шаҳрига йўл олади. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Словакиядаги мусобақада қатнашган футболчилар "Нефтчи" ихтиёрига Жиззахда қўшилишади. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика