RU

Последние новости

17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  4 17:00Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  1 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  3 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   25

"Водий футболи": "Нефтчи" Қаршига фақат ғалаба учун боради Новости

"Водий футболи": "Нефтчи" Қаршига фақат ғалаба учун боради

Водий клублари 25-турга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

"Андижон": Эртага "Қизилқум"га қарши ўйнаймиз

Олий лигада қисқа танаффус бўлгани боис айни пайтда барча жамоалар ўз қароргоҳларида машғулотлар олиб боришмоқда. Шу жумладан, “Андижон” жамоамиз ҳам 5 октябрдан бери тайёргарликни давом эттиряпти.

Икки ҳафталик танаффус чоғида андижонликлар назорат учрашуви ўтказишни ҳам режалаштиришганди. Бу ўйин 10 октябрь куни “Қизилқум” жамоасига қарши ўтадиган бўлди. Навоийликлар билан бўладиган баҳс Тошкентда ўтказилиши боис жамоамиз эртага, 9 октябрь куни пойтахтга йўл олади. Бош мураббий Сергей Ковшов Тошкентга 18 нафар футболчини олиб кетишни мўлжаллаб турибди. “Қизилқум”га қарши кечадиган ўйин 10 октябрь куни “Жар” стадионида бўлиб ўтади.



"Қўқон-1912": 25-турда иккита дисквалификация

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги турни ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубига қарши ўтказади.

Ушбу учрашувда мезбонлар сафида Илья Ильин ва Игорь Голбан дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" - "Локомотив" учрашуви 16 октябрь куни бўлиб ўтади.



"Нефтчи": Қаршига фақат ғалаба учун борамиз

Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш баҳсларини ўтказиши сабабли, миллий чемпионатимизда  вужудга келган танаффусдан жамоалар унумли фойдаланиш мақсадида ўз машғулотларини давом эттиришмоқда.

Маълумки “Нефтчи”ни олдинда бир қатор мураккаб  учрашувлар кутиб турибди. Чемпионат жадвалида Фарғоналиклардан юқори ўринларни эгалаб турган Тошкентнинг “Бунёдкор”  ҳамда “Пахтакор” жамоаларни ажоиб тарзда мағлубият учратган футболчиларимиз, энди яна бир “буюк” жамоа  - Қаршининг “Насаф” клубига қарши  сафарда майдонга тушадилар. Албатда, бу учрашув жамоамиз учун қийин бўлиши аниқ, лекин  мураббий ва футболчиларнинг такидлашича, “Нефтчи” Қаршига ғалаба учун боради. Аслида ҳам жамоамиз ҳозир кетма-кет 4та учрашувда муваффақиятга эришгани боис, ғалабали сериясини давом эттиришга  бел боғлаган.

Қолаверса, биринчи даврадаги “Истиқлол” стадионида аламли мағлубиятга учраганимиз, футболчиларимиз учун яна бир мотивация, яъни ўзларини кўрсатиш учун яхши имконият бўлиши мумкин.  Жамоамизга бу ўйинда  омад ва ғалаба ёр бўлсин.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика