RU

Последние новости

12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  7 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  0 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  5 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  3

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари Новости

"Водий футболи": "Навбаҳор" пахта теримида, "Қўқон-1912"нинг октябрь ойидаги ўйинлари

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби куни кеча пахта теримида қатнашди.

"Қўқон-1912": Октябрь ойида кимлар билан ўйнаймиз?

Айни дамда ФИФА кунлари муносабати билан Олий лига ўйинларида кичик танаффус вужудга келди. Умуман олганда, 24-миллий чемпионат якунланишига ҳам 6 тур қолди. Бу ёғига  ҳар бир очко учун қизғин кураш кечиши аниқ. Октябрь ойида “Қўқон-1912” жамоаси яна тўртта ўйин ўтказади. Буларнинг иккитаси водий дербиси мақомини олган бўлиб, ҳар иккала баҳс ҳам меҳмонда бўлиб ўтади.

Аввалига 16 октябрь  куни Қўқонда чемпионлик учун курашаётган Тошкентнинг “Локомотив” клуби меҳмон бўлади.  Орадан беш кун ўтиб, аниқроғи, 21 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор” меҳмони бўламиз. 25 октябрь куни ўз майдонимизда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қиламиз. Ниҳоят, 30 октябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида “Нефтчи”га қарши майдонга тушамиз.

Октябрь ойида бўлиб ўтадиган ўйинлар:
25-тур
16 октябрь (жума)
Қўқон-1912– Локомотив

26-тур
21 октябрь (чоршанба)
Навбаҳор – Қўқон-1912

27-тур
25 октябрь (якшанба)
Қўқон-1912– Металлург

28-тур
30 октябрь (жума)
Нефтчи – Қўқон-1912


"Навбаҳор": Футболчиларимиз пахта теримида иштирок этишди

"Навбаҳор" клуби аъзолари миллий бойлигимиз ҳисобланмиш пахта йиғим теримида иштирок этишди.

Наманган туманига қарашли далада клуб ходимлари ва футболчилар кун давомида дала заҳматкашларига ёрдам беришди.

Клубнинг 24 нафар аъзолари ҳашар давомида 227 килограмм пахта териб юртимиз хирмонига ўз улушларини қўшишди, - деб ёзилади "Навбаҳор" клуби расмий твиттерида.


"Андижон": Абдуллоҳ Олимов олимпия терма жамоасидан таклиф олди

2015 йилнинг январь ойида Қатарда ўтадиган Осиё чемпионатига Виктор Жалилов бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қилмоқда. 9-13 октябрь оралиғида олимпиячиларимиз навбатдаги йиғинни ўтказишади.

Виктор Жалилов мазкур йиғинда иштирок этадиган футболчилар номини маълум қилди. Эътиборлиси, ушбу йиғинда қатнашиш учун “Андижон” жамоаси ярим ҳимоячиси Абдуллоҳ Олимов ҳам терма жамоадан таклиф олди. Эслатиб ўтамиз, Олимов иккинчи даврадан бошлаб жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика