RU

Последние новости

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  0 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  1 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  19 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ва "Навбаҳор" 700-учрашувни ўтказишади Новости

Водий футболи. Бугун "Нефтчи" ва "Навбаҳор" 700-учрашувни ўтказишади

Бугун водийнинг икки клуби олий лигадаги ўзининг 700-учрашувини ўтказади.

"Навбаҳор": Жамоамиз бугун 700-ўйинда майдонга тушади

Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлагандан бери олий лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган жамоамиз “Бунёдкор”га қарши баҳсда “элита”даги юбилей 700-ўйинида майдонга тушади. 1992 йилда асос солинган олий лигада узлуксиз равишда иштирок этаётган жамоалар сони бугунги кунда учтани ташкил этмоқда. “Навбаҳор”дан ташқари кучлилар сафида “Пахтакор” ва “Нефтчи” клублари ҳам мунтазам тарзда қатнашиб келишмоқда.

Ушбу жамоалар 20-турда олий лигадаги юбилей 700-ўйинларини ўтказишади. Кеча “Пахтакор” Ғузорда “Шўртан”га қарши юбилей учрашувини ўтказишга улгурди. “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари эса яна бир неча соатдан сўнг юбилей ўйинда майдонга тушишади. Футболчиларимиз Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби билан куч синашишса, фарғоналиклар Муборакда “Машъал” билан баҳс юритишади.

Жамоамизнинг олий лигадаги статистикаси назар ташлаб, 699 та ўйинда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган футболчиларни 343 бор ғалабани тантана қилганликларига гувоҳ бўлиш мумкин. 132 учрашувда кучлар тенг келган бўлса, 224 та ўйинда имконият бой берилган. Футболчиларимиз рақиблар дарвозасини 1227 бор нишонга олиб, ўз дарвозаларидан 828 та тўп олиб чиқишган. Тўплар нисбатидаги фарқ +399 ни ташкил этмоқда.


"Қўқон-1912": Ёшларимиз "Олмалиқ" билан дуранг ўйнашди

Учрашувнинг 12-дақиқасида Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан сўнг, меҳмонлар дарвозасини ишғол этди. 37-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Фурқат Имомов “Қўқон-1912” дарвозасини ишғол этди.

Бутун ўйин давомида катта устунликка эришган "Қўқон-1912" икки очкодан маҳрум бўлди.

«Қўқон-1912» - «Олмалиқ» - 1:1 (1:1)
Голлар
: Муҳаммаданас Ҳасанов - 12 - Фурқат Имомов - 37.
«Қўқон-1912»: 1. Руслан Матниёзов (48. Суҳроб Қобилов-46), 4. Лазиз Назиров (77. Суҳроб Қобилов - 46), 5. Ҳасанбой Эргашев, 10. Иқбол Маликжонов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Исмоил Охунжонов (11. Иброҳим Мухторов-70), 21. Достон Мелқўзиев, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (3. Сардор Узоқов - 90), 23. Фурқат Ҳасанбоев, 25. Элёр Мўйдинов (9. Абдуқаҳҳор Ўктамов 58, 7. Иброхим Усмонов-89).


"Нефтчи": Ёшларимизда дуранг

Бугун "Машъал" - "Нефтчи" ўртасидаги баҳс 18:00 да Баҳром Вафоев номли стадионда бошланади. Майдон эгалари бу учрашувда қизил-сариқ, "Нефтчи" эса ўзининг анъанавий яшил либосида ҳаракат қилади.

Бу жамоалар ўртасидаги Муборакда кечган 14та учрашувнинг 8тасида “Машъал” зафар қучган. “Нефтчи” 6 марта “Машъал”ни мағлуб этиб қайтган. Муборакда ўтган охирги тўрт ўйинда "Нефтчи" тўрт бор мағлуб бўлган.

Кеча жамоа ёшлари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Ўйиннинг 34 дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатовни бурчакдан ошириб берган тўпни Марадона Сафаров боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.  Иккинчи бўлимда эса айнан шундай ҳолатдан меҳмонлар унумли фойдаланди.  Бу вазиятда Сардор Қулматов тўпни дарвозага аниқ йўллади.  

Ёшлар лигаси,  20-тур.
«Машъал» (Муборак) – «Нефтчи» (Фарғона)  1:1
Голлар:
1:0 Марадона Сафаров (34),  1:1 Сардор Қулматов (60).

"Нефтчи": 16. Абдумавлон Абдужалилов,  3. Сардор Қулматов,  4. Отабек Махамаджонов,  8. Дониёржон Фозилов,  15. Зокиржон Нурматов (c),  20. Достонбек Турсунов,  23. Муҳсинжон Убайдуллаев,  29. Таваккалжон Абдураҳмонов,  30. Тоҳир Каримов,  45. Отабек Исроилов,  77. Ҳаёт Ёқубов.
Захира:  81. Ғанижон Қурбонов,  7. Риза Айвазов,  10. Хуршид Асқаралиев,  11. Ҳусанбой Ғаниев,  17. Сарваржон Абдуллаев,  25. Анваржон Аминжонов.


"Андижон": Ёшларимиз йирик ҳисобда ютқазишди

Кеча ёшлар лигаси доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди. "Андижон" жамоаси Бухорода "Бухоро" меҳмони бўлиб 2:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Бургутлар" сафида Назиров ва Йўлдошев гол уришди. 80-дақиқада бош ҳакам дарвозабон Лочин Долимовга қизил карточка кўрсатди.

Бугун иккала жамоанинг асосий таркиблари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Ўйин соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика