RU

Последние новости

20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  51 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  3 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  11 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  31 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  11 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  7 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  23 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1

"Водий футболи": Бугун "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўйини Новости

"Водий футболи": Бугун "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўйини

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган водий дербиси "Андижон" ва "Қўқон-1912" ўртасида бўлиб ўтади.

"Андижон" - "Қўқон-1912". Кичик дербида қўқонликлар ғолиб

Кеча ёшлар лигасининг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди. Унда Маъруф Зокиржонов томонидан урилган икки гол қўқонликларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ёшлари ўз очколарини 28тага етказиб олишди ва 8-ўринга чиқиб олишди. "Андижон" ёшлари ҳисобида 14 очко бор, жамоа 15-ўринда.

Бугун асосий таркиблар ўртасидаги ўйин соат 17:00да Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионида бошланади. Ўйин превьюсини ўқимаганлар учун ҳавола.


"Нефтчи": Ёшларимиз "Металлург"дан устун келишди

Кеча "Нефтчи"нинг ёшлари ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ягона голни Ҳаёт Ёқубов бекободликлар дарвозасига урди. "Нефтчи" ёшларининг очколари сони 25тага етди, жамоа 10-поғонада бормоқда.

Бугун асосий таркиблар ўртасидаги баҳс соат 18:30да бошланади. Барча мухлисларни "Истиқлол" стадионига таклиф қиламиз.


"Навбаҳор": Ёш "лочинлар" "Сўғдиёна"га ютқазишди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 19-турини бугун Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказади. Ушбу ўйин соат 18:00да старт олади.

Кеча жамоанинг ёшлари "Сўғдиёна" ёшларига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Шу тариқа, ёш "лочинлар" 17 очко билан 13-ўринда қолишди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика