RU

Последние новости

15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  0 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  0 15:16"Челси" — "Эвертон". Энцо ва Палмер асосий таркибда  1 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  3 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  16 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  10 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  5 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  21 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Водий футболи": "Андижон" ва "Қўқон-1912" машғулотларни бошлашди Новости

"Водий футболи": "Андижон" ва "Қўқон-1912" машғулотларни бошлашди

Водий клублари қисқа муддатли таътилни якунлашди.

"Андижон": Машғулотлар бошланди

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари муносабати билан олий лигага қисқа танаффус эълон қилинган. 1 октябрь куни Наманганда “Навбаҳор”га қарши кечган учрашувдан кейин футболчиларга 4 кун дам берилганди. Бугун жамоамиз ўз қароргоҳига йиғилиб машғулотларни бошлади.

25-турда жамоамиз 16 октябрь куни ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” клубини қабул қилади. Мана шу ўйинга андижонликлар тайёргарликка бугундан киришдилар. “Металлург”га қарши ўйинга тайёргарлик жараёнида жамоамиз назорат учрашуви ўтказиши ҳам мумкин. Жароҳат туфайли бир неча кун даволаниш билан банд бўлган Расул Раҳмонов бугундан таркибга қўшилиб машғулотларни бошлади.


“Қўқон-1912” машғулотларга киришди

Ғузордаги учрашувдан кейин футболчиларимизга кичик таътил берилганди. Ўша таътил якунланиб, машғулотлар бошланди. Кеча соат 16:00да “Қўқон-1912” аъзолари “Марказий” ўйингоҳда тўпланиб машғулотларни бошлаб юборишди.

Кеча жамоамизнинг етакчиларидан бирига айланиб бораётган, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси – Қувондиқ Рўзиев туғилган кунини нишонлади. Машғулотдан олдин клуб аъзолари ушбу футболчимизни таваллуд айёми билан табриклашди.

Кечаги машғулот бир ярим соат давом этди. Бугундан эътиборан Рустам Абдуллаев шогирдлари кунига икки маҳалдан шуғулланишади. Чемпионат баҳслари якунига етган сари қўлга киритиладиган ҳар бир очконинг қиммати ошиб бораверади. Буни яхши англаган вакилларимиз машғулотларга зўр беришмоқда.

Жамоамиз Ғузор шаҳрига бир қатор маҳоратли футболчиларнинг жароҳат олгани туфайли катта йўқотиш билан борганидан хабарингиз бор. Лекин шундай бўлса-да, бир очко қўлга киритилгани таҳсинга лойиқ. Бугунги кунга келиб, жароҳатланган ўйинчиларнинг аксарияти сафга қайтган. Фақат кечаги машғулотда Баҳодир Акрамов ва Фурқат Ҳасанбоевлар якка ҳолда шуғулланишди.

Олий лигада юзага келган кичик танаффусда ўйин амалиётисиз қолиб кетмаслик мақсадида мураббийлар штаби назорат учрашувини ўтказишга қарор қилган. Айни дамда спарринг рақиб бўлиши мумкин бўлган жамоалар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу учрашув 9 октябрь кунига режалаштирилган. Рақиб ҳақида кейинроқ маълумот бериб ўтамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика