RU

Последние новости

11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  12 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3

"Водий футболи": "Андижон" "Қўқон-1912"га ютқазди Новости

"Водий футболи": "Андижон" "Қўқон-1912"га ютқазди

Олий лиганинг 19-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ниҳоят ғалабага эришди.
"Андижон" - "Қўқон-1912" 1:2

Кеча олий лиганинг 19-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар зафар қучишди. Отабек Ҳайдаровнинг дублига мезбонлар сафида Анвар Бердиев бир бир жавоб берди - 1:2.

Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз очколарини 17тага етказиб олди ва 12-ўринга чиқиб олди. "Андижон" ҳисобида 14 очко бор, жамоа ҳамон 15-ўринда.

"Андижон" 20-турда "Бухоро" клуби меҳмони бўлса, "Қўқон-1912" кейинги турни ўз уйида "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.



"Нефтчи": Иккинчи даврадаги илк ютуқ

Кеча "Нефтчи" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бекободликлар вакили Саиджон Абдужабборов ҳисобни очганига қарамай фарғоналиклар иродали ғалабани қўлга киритишди. Сардор Раҳмонов ва Шерзод Ҳакимовнинг голлари Мурод Исмоилов жамоасига иккинчи даврадаги биринчи ғалабани келтирди.

Фарғона жамоаси ўз очколарини 36 очкога етказиб олди, "Нефтчи" 5-ўринда бормоқда.

"Нефтчи" энди 26 август куни Муборакда "Машъал" меҳмони бўлади.



"Навбаҳор": "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйдик

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 19-турини Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши ўтказди. Ушбу ўйинда Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа ютқазиб қўйди - 0:2.  

Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз сериясига барҳам берилди. Жамоа 25 очко билан 8-ўринда бормоқда.

"Лочинлар" навбатдаги турни Наманганда "Бунёдкор" клубига қарши ўтказишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика