RU

Последние новости

23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  0 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  5 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  11 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  225 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  9 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  7 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда Новости

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда

Водий футболига оид хабарларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда

Олий лига 12-турида сафарда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба (2:1) “Андижон” учун бу мавсумдаги меҳмондаги илк ютуқ бўлган эди. Шу учрашувдан кейин жамоа Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди. Айни пайтда машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади, рақиб эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси.


“Навбаҳор”: Жамоа пойтахтга йўл олди

Наманганликлар режага кўра бугун потахтда йиғилади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлайди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов МТЖда эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Хислат Чилматов ўтказади. Бахтиёр Аъзамовични ҳам Тошкентда эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бош мураббий жамоасининг машғулотларидан хабардор бўлиб боради.
Айтганча, жарохат сабаб сафдан чиққан ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам ушбу Тошкент йиғинида жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.


“Нефтчи”: Жамоага 11 июнга қадар дам берилган

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 12-турида “Олмалиқ”ни мағлуб этган эди. Ана шу учрашувдан кейин жамоага 11 июнга қадар дам берилди. Кичик танаффусдан сўнг жамоа кейинги баҳсга тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: “Сўғдиёна”га қарши баҳсга Тошкентда тайёргарлик олиб борилмоқда

Қўқонликлар кеча Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. 12 июнь куни жамоа Зоминда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак баҳсга пойтахтда ҳозирлик кўрилмоқда. Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа режага кўра эртага Янгиерга йўл олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика