RU

Последние новости

14:50Суперлига-2026. Учрашувлар интенсивлигини ошириш масаласида навбатдаги қадамлар  0 14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  3 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  16 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4

"Водий футболи". Иззат Ғаниев сафга қайтди Новости

"Водий футболи". Иззат Ғаниев сафга қайтди

Водий клублари кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттиришмоқда.
"Андижон": Тайёргарлик давом этмоқда

Жамоамиз олий лиганинг 13-турида "Бунёдкор" билан куч синашидан хабарингиз бор. Бу ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги давом этмоқда. Бугун кечки машғулот ҳам "Соғлом авлод" стадионида бўлиб ўтади. Мавсум бошида сафдан чиққан жамоамизнинг янги аъзоси Руслан Гафаров таркибга қайтди ва кечадан машғулотларни бошлади. Иброҳим Отахонов ва Санжар Асқаралиевнинг масаласи айни пайтда ПФЛда кўриб чиқилмоқда. Бу футболчилар ҳозир ЎФФда. Уларнинг тақдири қандай кечиши тез орада ҳал бўлади.


"Қўқон-1912": Иззат Ғаниев сафга қайтди

"Қўқон-1912" жамоаси кеча ўз қароргоҳида йиғилди. Жамоа 19 июнь куни бўладиган "Нефтчи"га қарши баҳсга тайёргарликни бошлади. Жароҳат сабаб бир неча учрашувларни ўтказиб юборган Иззат Ғаниев сафга қайтди. Марказий ярим ҳимоячи умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда.


"Нефтчи": Жавоҳир Расулов ва Мурод Исмоилов Тошкентда

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бугун эрталаб ўз қароргоҳида машғулот ўтказди. Мурод Исмоилов бугун Тошкентда тартиб интизом қўмитаси йиғилишида иштирок этади. Бу йиғилиш соат 17:00да бошланди.

Кеча жароҳат олган Жавоҳир Расулов бугун тонгда Тошкентга тиббий кўрикдан ўтиш учун кетди.

Жамоа эртага эрталаб Қиргулида навбатдаги машғулотини ўтказади.


"Навбаҳор": Эртага Навоийга йўлга чиқилади

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Тошкентдаги йиғинни давом эттирмоқда. Бугун кечки пайт жамоа вакиллари машғулот ўтказишади. Эртага тонгда делегация Тошкент-Навоий йўналишида поездда манзил томон йўлга чиқишади.

Жароҳати бор бўлган Раҳматулло Бердимуродов яна индивидуал тарзда машғулотларни давом эттирадиган бўлди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика