RU

Последние новости

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  0 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  0 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  104 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси Новости

“Водий футболи”. Бугун ёшлар лигасида водий дербиси

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун ёшларимиз ўйнайди

Олий лиганинг 9-турида “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Мазкур учрашувга жамоамизнинг тайёргарлиги қизғин давом этмоқда.

Бугун Олтинкўл туманидаги марказий ўйингоҳда “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлар жамоалари ўзаро куч синашишади. Водий дербиси бўлгани боис ўринбосарлар беллашуви ҳам қизғин ўтиши аниқ. Учрашув соат 16:30да бошланади.

"Қўқон-1912": Ёшларимиз бугун "Шўртан"ни қабул қилади

Бугун ёшлар лигасининг 9-тур ўйинлари давом эттирилади. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоамиз ўз майдонида "Шўртан" ёшлар жамоасини қабул қилади. Таъкидлаш жоизки, ёшларимиз чемпионатда шу кунгача 8 та ўйин ўтказиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда.

Бугунги рақибимиз "Шўртан" эса ўтган турда "Олмалиқ"ни қабул қилиб, ўз дарвозасидан жавобсиз 8 та тўп ўтказиб юборганини айтиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, Қўқондаги "Марказий" стадионда кечадиган мазкур баҳс соат 16:30 да бошланади.

Ўйлаймизки, ёшларимиз бугун ҳам стадионга ташриф буюрган мухлисларимизни хурсанд этади.

“Навбаҳор”: Ёшларимиз водий дербисига шай

Бугун Ёшлар лигаси доирасида “Навбаҳор” ёшлари “Андижон” меҳмони бўладилар. Олтинкўлдаги марказий ўйингоҳда 16:30 да бошланадиган учрашувга барча ўйинчилар тайёр. Айни пайтда “Навбаҳор” ёшлари 10 поғонани банд этиб туришибди, ўзларидан юқоридаги 3 жамоа билан фарқ бор йўғи 1 очко. Демак, наманганлик ёш футболчилар бугун ғалаба қозонишса, турнир жадвалида кўтарилиб олишлари мумкин.

“Нефтчи”: Бугун ёшларимиз майдонга тушишади

Ёшлар лигасининг 9-тур беллашувлари давом этмоқда. Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ёшлари бугун Қибрайдаги стадионда “Пахтакор” ёшлари билан куч синашадилар. Учрашув 17:00 да бошланади. Афсуски, “Нефтчи”нинг асосий жамоасидан фарқли ўлароқ ёшлар мавсумни муваффақиятсиз бошлашди. Шу кунга қадар ўтказилган 8 та ўйинда бор йўғи иккита ғалаба ва битта дуранг, 5 та баҳсда эса мағлубият алами тотиб кўрилган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика