RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  61 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Владо Радманович: "Ишонтириб айтаманки, Эронга қарши яна ўйнасак, мутлақо бошқача ўйин гувоҳига айланасиз" Новости

Владо Радманович: "Ишонтириб айтаманки, Эронга қарши яна ўйнасак, мутлақо бошқача ўйин гувоҳига айланасиз"

"CAFA NATIONS CUP" турнири финалида Эрондан учралган мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон термаси ёрдамчи мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

Учрашув биз кутгандек қийин бўлди. Чарчоқ аломатлари сезилди. Кўпроқ ўйин ўтгазганимиз учун вазиятларни голга айлантиришда оқсадик. Эронга қарши яна тўқнаш келсак, бошқача ўйин бўлади.

- Турнир давомида кейинги мусобақалар учун асосий таркибни шакллантира тузиб олдингизларми?

- Гувоҳи бўлганингиздек, баъзи ўйинчиларнинг етишмаслиги сезилди. Ашурматов ва Алиқуловлар йўқлиги сабабли Насруллаев ва Абдуллаевни ўйнатишга мажбур бўлдик. 

- ЖЧ саралашида иккинчи саватчадан ўрин оламиз. Бу қандай таъсир ўтказади?

- Албатта, биринчи саватчадан ўрин олганимизда бизга яхшироқ бўларди. Биласиз, Эрон кучсиз жамоа эмас. Ишонтириб айтаманки, Эронга қарши яна ўйнасак, мутлақо бошқача ўйин гувоҳига айланасиз.

- Нега Файзуллаев жисмоний жиҳатдан бошқаларга қараганда кучсизроқ бўлгани билан майдонга туширилди? 

- Бундай натижа бўлиб турганда, таваккал қилишга мажбур бўласиз. Гувоҳи бўлганингиздек, марказий ҳимоячилар ўрнига ҳужумкор ўйинчиларни майдонга туширдик.

- Миллий терма жамоа ўйинида бошқа қитъанинг кучли жамоаларга қараганда Осиё грандлари билан ўйнаган яхшироқ эмасми?

- Фикрингизга қўшиламан. Лекин бу саволни ташкилотчиларга берган маъқулроқ. Биз АҚШга қарши ўртоқлик ўйинини режалаштиряпмиз. Умуман олганда, кучли рақибларга қарши майдонга тушиш биз учун муҳим.

- Катанец келгач, учта ҳимоячи билан ўйнашга ўтдик. Бу кейинчалик ҳам бизнинг асосий тактик схемамиздан ўрин оладими?

- Футболда ҳар хил схемалар мавжуд. 3-5-2 тактикасини таҳлил қилишга ҳам кўп вақт кетади.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика