RU

Последние новости

14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  19 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  15 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  6 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди" Новости

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди"

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас.

Албатта, жамоанинг Про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлгани айни ҳақиқат. 

Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. Мудофаа вакили "Машъал", "Турон" ва "Шўртан"га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья голлари билан жамоасининг ғалабалари учун катта ҳисса қўшди. 



Сербиялик легионерга ортда қолган мавсум борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.   

- Владимир, “Андижон” клубида ўтказган дебют мавсумингиздан ҳар томонлама қониққан бўлсангиз керак-а?

- Ҳа, ўйлайманки, биринчи мавсум аъло даражада ўтди.

- Бунгача Суперлига фаолият олиб боргансиз. Илк бор Про лигада тўп тепдингиз. Айтинг-чи, унинг даражаси қандай?

- Албатта, бунгача мен Суперлигада ўйнаганман. Про лигада ниҳоясига етган мавсум ҳам анча кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, "Андижон", "Бухоро" ва "Турон" клубларининг мавсумни зўр ўтказиб, Суперлигага чиқишгани ҳам фикримга исбот бўла олади.


- Сиз учун эсда қоладиган учрашувлар қайсилари бўлди?

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида икки-уч бор тўплар киритиб, ўзига хос натижа кўрсата олганимизни айтишим мумкин.

- Сиз ўйнаган жамоаларингизда 15-рақам остида тўп тепасиз. Бунинг сабабини айта оласизми?

- 15 — менинг омадли рақамим.

-  "Андижон" билан биргаликда вазифани муваффақиятли бажара олдингиз. Осон бўлмаган мавсумдан сўнг қаерда ҳордиқ чиқаряпсиз? 

-  Энг асосийси, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ҳозирда оилам даврасида – уйимда ҳордиқ чиқаряпман.

-  Келаси йил учун режаларингиз қандай? Яна "Андижон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

-  Мавсум яхши ўтди. Ҳозирда менинг хизматимга қизиқиш билдирган 2-3 та жамоадан таклифлар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, "Андижон"да қолиб ўйнайвераман.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика