RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз" Новости

Виталий Левченко: "Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қизиқарли баҳс гувоҳи бўлдик. Йигитларга меҳнат ва ғалаба учун раҳмат. Бугун ғалаба қозониш учун кўп тер тўкдик. "Насаф"га қарши ўйнаш осон эмас, рақиб жуда яхши шаклланган жамоа. Ўз майдонимизда ютмасак бўлмасди. Олдинга ҳаракат қилишда давом этамиз.

- Бугун "Нефтчи" ўйининг кўп қисмини бир футболчи кам ўтказди. Шу билан бирга Иброҳимхалил Йўлдошев таркибга киритилмади. Шунга қарамай жамоангиз зафар қучди. 

- Кураш ҳали тўхтагани йўқ, токи имкон бор экан охиригача курашамиз.

- Жамоа аъзолари кўп ҳолларда вақтни чўзгандек кўринди.

- Баъзи вазиятларда жароҳат кузатилди. Баъзи ҳолатларда футболчиларимиз толиқиб қолди, чунки "Насаф" катта ҳудудни эгаллаб олганди. Шу боис ҳам эътиборни ҳимояга қаратдик. Лекин бу атайин вақтни чўздик дегани эмас. Тан оламан, биз кўпроқ ҳимояландик. Лекин ҳеч ким атайин йиқилиб ётгани йўқ ва вақтни ҳам чўзмадик.

- Иброҳимхалилнинг ҳолати қай даражада?

- Биз бу борада шифокорлар билан гаплашяпмиз. Ҳаммаси футболчининг ўз қўлида. Унинг тезроқ тикланиб яна майдонга қайтишини хоҳлаймиз.



Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика